Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Боксчиларимиз биттадан олтин ва брозна, учта кумуш медалга эга бўлди
2018-08-16 17:40:33 67
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Унда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Мўғилистондан 200 га яқин чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рингга чиқди.
Вазни 46 килограмм бўлган боксчилар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшод Абдуллаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шунингдек, Шоҳруҳ Рўзибоев, Руслан Абдуллаев ва Логин Петров ўз вазн тоифаларида терма жамоамизга кумуш медаль келтирди. Умидли боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев 80 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биттадан олтин ва брозна, учта кумуш медалга эга бўлди.