Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Марғилонда “Атлас байрами”: БЕБАҲО АНЪАНАЛАРНИНГ ЁРҚИН ТАРАННУМИ

×

 2018-09-11 20:13:43    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон истиқлолга эришгач миллий шойи тўқиш санъати тарихида янги саҳифа очилди. Фарғона водийсининг уста-ҳунармандлари ўзбек абрли матоларининг энг сара анъаналарини тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Ана шундай саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ газмолларнинг кўплаб қадимий турларини ишлаб чиқариш технологиялари, шойи тўқишнинг анъанавий нақшлари ижодий жиҳатдан янада бойитилди ва ҳаётга қайтарилди. Бу йил тўртинчи маротаба ўтказилаётган “Атлас байрами” фестивали ҳам бу анъаналарни дунёга тараннум этишда ўзига хослик касб этмоқда.

Қадимий ва навқирон Марғилонда “Атлас байрами” фестивали бошланди. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий Комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, вилоят ҳокимлиги ва яна бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган фестиваль бу йил ўзининг кенг қамровлилиги билан ажралиб турибди.

Бугун фестиваль муносабати билан вилоят ҳокимлигида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев кириш сўз билан очиб, “Атлас байрами” халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, маданий меросимизни дунёга тараннум этиш, ҳунармандчиликда замонавий билим ва тажрибага юксалтиришга хизмат қилаётганини эътироф этди.

Қайд этиб ўтилганидек, мазкур фестиваль йилдан йилга ўз географик чегараларини кенгайтирмоқда. Жумладан, бу йилги фестиваль Қозоғистон, Хитой, Испания, Монголия, Тожикистон, Россия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг ҳунар усталарини, сайёҳ ва дизайнерларини ўз бағрида тўплади. Бу эса ўз навбатида минтақанинг ранг-баранг анъана ва услублари, техника ва ғоялари билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш имкониятини беради.


Матбуот анжуманида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дандев Бадарч, ушбу ташкилотнинг Тинчлик йўлида элчиси, бангладешлик дизайнер Биби Рассел сўзга чиқиб, миллий матолар фестивалининг бу йилги ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

– Меҳмондўст халқингизга меҳр-муҳаббатим бошқача. Шу боис ҳам анъанавий байрамнинг доимий иштирокчисиман, –  деб таъкидлади Биби Рассел хоним. – Фестиваль доирасида ўтадиган чиқишлар ҳақида яна бир гап: бу галги матоларнинг ҳаммаси ўзбекона бўлади. Шунингдек, модель қизлар ҳам, тикувчилар ҳам гўзал ўзбек қизларидан танлаб олинди. Ҳатто намойишларимиздаги оҳанглар ҳам ўзбеконадир. Фестиваль ёш тадбиркор ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлашда ҳам ўзига хос роль ўйнайди.

Матбуот анжуманида босма ва электрон ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга меҳмонлардан жавоб олдилар. Фестивални ўтказиш бўйича атрофлича маълумот берилди.

Тўртинчи фестивалда бу йил хорижий мутахассислар иштирокида “Буюк Ипак Йўлида Шарқ ва Ғарб маданиятининг ўзаро таъсири: Ханчжоу, Марғилон, Валенсия” мавзусида илмий конференция ўтказилиши режалаштирилган. 12-13 сентябрь кунлари эса “Буюк Ипак Йўли бўйлаб ЮНЕСКОнинг интерактив атласи” лойиҳаси доирасида анъанавий тўқимачилик мавзусида экспертлар кенгаши бўлиб ўтади.

Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар боғида бўлиб ўтаётган фестивалнинг дастлабки куниданоқ юртимизнинг барча ҳудудларидан келган ёш ҳунармандларга  анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни, кигиз тўқимачилиги, ҳунармандчилик бўйича молиявий саводхонлик, тадбиркорлик бўйича амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

11-15 сентябрь кунлари давом этадиган фестивалда ош сайли, дорбозлик ва анъанавий кураш томошалари, қўғирчоқ театри чиқишлари, аския ва концерт дастурлари, модалар намойиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган суратлар.