Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Инвеститсиялар ва қурилиш - асосий капиталга инвеститсийалар

 2018-09-20 17:42:21    77

PDF юклаш
Чоп этиш


2018 йил январ–июнида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 1 564,0 млрд. сўмни (АҚШ доллари еквивалентидаги ҳажми – 0,2 миллиард АҚШ долларини) ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 96,0 фоизни ташкил қилди.

Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг тақсимланиши
(2018 йил январ–июн)


Давлат бюджетидан ажратилган инвестициялар ижтимоий соҳани ва ҳаётий таъминот тизимини қўллаб қувватлашга, Фарғона вилояти инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилган манзилли инвестиция дастурларини амалга ошириш учун йўналтирилган.

Асосий капиталга киритилган инвестицияларда марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларнинг улушлари

(январ-июн, фоиз ҳисобида)

2018 йилнинг январ-июнида асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркиби

Иқтисодий фаолият турлари бўйича
асосий капиталга киритилган инвестициялар

Иқтисодий фаолият турлари бўйича тоғ–кон саноатида – 29,4 млрд. сўм(жами инветициялар хажмида 1,9 фоиз), шундан хом нефт ва табиий газ қазиб олиш – 10,2 млрд. сўм (0,7 фоиз), ишлаб чиқариш саноатида – 253,7 млрд. сўм,(16,2 фоиз) шундан озиқ–овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 59,2 млрд. сўм (3,8 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим – 48,0 млрд. сўм(3,1 фоиз), кимё маҳсулотлари – 17,0 млрд. сўм (1,1 фоиз), нометалл минерал маҳсулотлар – 61,7 млрд. сўм (3,9 фоиз),металлургия – 1,5 млрд. сўм (0,1 фоиз), електр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 31,2 млрд. сўм (2,0 фоиз), қурилиш – 66,4 млрд. сўм(4,2 фоиз), ташиш ва сақлаш – 85,0 млрд. сўм (5,4 фоиз), улгуржи ва чакана савдо,моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш – 86,5 млрд. сўм(5,5 фоиз), ахборот ва алоқа – 18,1 млрд. сўм (1,2 фоиз), профессионал, илмий ва техник фаолият – 20,8 млрд. сўм (1,3 фоиз), таълим – 47,8 млрд. сўм (3,0 фоиз),бошқа иқтисодий фаолият турларидан ташқари: турар жой бинолари қурилишига – 525,6 млрд. сўмлик (33,6 фоиз) инвестициялар ўзлаштирилди.

Киритилган инвестицияларда катта улушга ега бўлган соҳалар

(январ-июн ҳолатига, фоизда)


Асосий капиталга киритилган хорижий инвестициялар.

2018 йил январ–июн ойларида асосий капиталга киритилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг умумий ҳажми 121,3 млрд.сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 76,7фоизни ташкил қилди.

Асосий капиталга киритилган хорижий инвестиция
ва кредитларнинг таркиби

(2018 йилнинг январ–июнида)

Ҳисобот даврида Фарғона вилоят бўйича тўғридан – тўғри хорижий инветиция ва кредитларнинг, жами хорижий инвестиция ва кредитлардаги нодавлат секторига киритилган улуши 29,7 фоизни ташкил қилди.

 

Хорижий инвестиция ва кредитларнинг
алоҳида иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши

(январ-июн, умумий хажмга нисбатан, фоизда)

Хорижий инвестиция ва кредитларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича салмоқли қисмининг ўзлаштирилиши сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишга тўғри келиб, жами инвестиция хажмида – 69,7 фоизни ташкил қилди ва 2017 йилнинг январ–июн ойларида ойларига нисбатан 47 мартага ўсди.

Шу билан бирга, қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича хорижий инвестиция ва кредитларнинг ўзлаштирилиши камайганлиги кузатилди: ишлаб чиқариш саноатида –  жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг 13 фоизни, (2017 йилнинг мос даврига нисбатан 76,9 фоиз), Ахборот ва алоқа соҳасида – жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг 13,2 фоизини (2017 йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоиз) ташкил қилди.


Ижтимоий соҳа объектларини қуриш

Уй–жой қурилишида 324,7 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ёки жами инвестициялар хажмининг 20,8 фоизини ташкил қилди.

2018 йилнинг январ-июнида янги қурилиш ва реконструкция ҳисобидан фойдаланишга топширилган турар–жой ваижтимоий соҳаобъектлари

2018 йил январ–июнида умумий майдони 450,0 минг кв.м. бўлган 3 483 мингта уй ёки 3483 мингта квартира (2017 йилнинг январ–июниганисбатан 95,2 фоиз), шу жумладан қишлоқ жойларида 282,0 минг кв.м.(71,1 фоиз) уй–жой фойдаланишга топширилди.

Коммунал қурилишда 116,6 км сув тармоқлари (111,5 км қишлоқ жойларда) ва 59,2 км газ тармоқлари (59,1 км қишлоқ жойларда) ишга туширилиб, сув тармоқлари 2017 йилнинг январ–июнига нисбатан 76,5 фоизни, қишлоқ жойларда еса бу кўрсаткич 86,0 фоизни ташкил қилди.

Касалхоналар, амбулатория – поликлиника муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари, олий таълим муассасалари, лицей ва касб–ҳунар коллежлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш ва капитал реконструкция қилишга инвестициялар ўзлаштирилмади.

Сув тармоқлари қурилишига 1 125,3 млн. сўм, шундан аҳоли маблағлари ҳисобидан 1 125,3 млрд. сўм (100,0 фоизи) ўзлаштирилди.

Газ тармоқлари қурилишига 297,9 млн. сўм, шундан аҳоли маблағлари ҳисобидан 297,9 млрд. сўм (умумий ҳажмнинг 100,0 фоизи) ўзлаштирилди.

Қурилиш фаолияти 

2018 йил январ–июнида 1 204,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2017 йилнинг январ–июнига нисбатан 107,7 фоизни ташкил етди.  

Мулкчилик шакллари бўйича қурилиш ишлари таркиби

Қурилиш ишларини мулкчилик шакллари бўйича кўриниши

(январ-июн, фоиз ҳисобида)


Мулкчиликнинг нодавлат шаклидаги қурилиш ташкилотлари томонидан 1 187,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари хажмининг 98,6 фоизини ташкил қилди.

Ҳисобот даврида Фарғона вилояти бўйича жами қурилиш ишларихажми 1 204,8 млрд. сўмни, ундан нодавлат секторининг улуши 98,6 фоизни ташкил қилиб, бу кўрсаткич Фарғона шаҳрида 95,5 фоизни (2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 фоизга кўпайган), Фарғона туманида – 97,8 фоизни (0,1 фоизга ошган) ташкил қилди.

Қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 78,2 фоизи янги қурилиш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва корхоналарни техник қайта қуроллантиришга, 21,8 фоизи еса капитал, жорий таъмирлашга ва бошқа қурилиш пудрат ишларига тўғри келди.