Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи

 2018-09-20 18:22:06    111

PDF юклаш
Чоп этиш


Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 июл ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 27 860 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлари сони 27385 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 98,3 фоизини ташкил қилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми, савдо (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 21,3 фоизи), саноат (21,0 фоизи), қурилиш (8,1 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (5,3 фоизи) соҳаларига тўғри келади.


Рўйхатга олинган ва фаолият кўрсатаётган
корхоналар ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият

турлари бўйича тақсимланиши
(2018 йилнинг 1 июл ҳолатига)

Рўйхатга олинган юридик шахслар сони
(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз, бирлик)


2018 йилнинг январ–сентябрда жами 2 376 та янги корхоналар ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари – 2 005 та). Янги ташкил топган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Фарғона шаҳри (вилоят бўйича рўйхатга олинган жами корхона ва ташкилотларнинг 16,6 фоизи), Қўқон (12,5 фоизи), Марғилон (8,3 фоизи) шаҳарлари ва Бувайда (5,5) ҳамда Учкўприк (5,8 фоизи) туманларига тўғри келади.
2018 йил 1 июл ҳолатига 22 187 та тижорат шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан хусусий корхона – 8 292 та, оилавий корхона – 2 507 та, масъулияти чекланган жамият – 10 690 та, акционерлик жамияти – 51 тани ташкил етади.


Рўйхатга олинган тижорат корхоналарининг ташкилий ҳуқуқий шакллари

(1 июл ҳолатига, бирлик)

Иқтисодий фаолият турлари бўйича  янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг 26,5 фоизи саноат, 18,1 фоизи савдо ва 6,4 фоизи қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳаларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида 527 та корхоналар ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 418 таси (жами фаолияти тугатилганлардан 79,3 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

Рўйхатга олинган юридик шахсларни
мулкчилик шакллари бўйича тақсимлаш 

(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз)

(2018 йил 1 июл ҳолатига)

Кичик корхоналар ва микрофирмалар (бизнес) сони

(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз, бирлик)

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар. 2018 йил 1 июл ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 236 тани ташкил етди.

2018 йил январ–июл ойларида хориж мамлакатлар резидентлари капитали иштирокида рўйхатдан ўтган янги корхоналар сони 32 тани ташкил етди. Бунда, Хитой Халқ Республикаси резидентлари капитали иштирокида, Россия Федерацияси, АҚШ, Нидерландия Қироллиги, Ҳиндистон Республикаси, Туркия Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон Ислом Республикаси, Жанубий Корея Республикаси, Қозоғистон Республикаси янги корхоналари иштирокини кҳришимизмумкин.


Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг
иқтисодий фаолият турлари кесимида тақсимланиши
(2018 йил 1 июл холатига, бирлик)

Иқтисодий фаолият турлари кесимида хориж капитали иштирокида фаолият кўрсатаётган 236 та корхонанинг 165 таси (69,9 фоизи) саноат, 29 таси (12,3 фоизи) – савдо, 5 таси (2,1 фоизи) – қурилиш, 10 таси (4,2 фоизи) – яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 4 таси (1,7 фоизи) – ташиш ва сақлаш, 2 таси (0,8 фоизи) – ахборот ва алоқа соҳасига тўғри келади.

Чет ел инвестицияси киритилган корхоналар сони

(бирликда)