Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Кичик тадбиркорлик (бизнес)

 2017-06-17 15:00:22    473

PDF юклаш
Чоп этиш


2016 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 19070тани ташкил қилди.

         2016 йил январ-сентябрда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 64,0фоизи 
(2015 йил январ-сентябрда 63,8фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

2016 йилнинг январ-сентябрида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- 1205,9 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди (жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 80,1 фоизи), шу жумладан банд бўлганларнинг 944,1 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорлар ва 261,8 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди;

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2616,3 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 46,4 фоизи) ёки 2015 йилнинг январ-сентябрига нисбатан 
114,7 фоизни ташкил қилди;

- 3046,8 млрд. сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларининг ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) ташкил қилиб, ўсиш суръати 106,5 фоизни (қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ялпи маҳсулотининг 96,0 фоизи) ташкил қилди.

- 957,4 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг 
51,5 фоизи) ўзлаштирилди ва 2015 йилнинг январ-сентябрига нисбатан 145,2 фоизга ўсди;

- 1386,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 92,1 фоизи) бажарилди ва 2015 йилнинг январ-сентябрига нисбатан 122,0 фоизга ўсди;

- автомобил транспорти юк айланмасининг 8,7 фоизга ошиб (вилоят 
жами автомобил транспорти юк айланмасининг 89,6 фоизи) ни ташкил етди, йўловчи айланмасининг еса 8,0 фоизга ошиб (умумий йўловчи айланмасининг 
93,1 фоизи) ни ташкил етган;

- чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 82,4 фоизи ёки 4588,9 млрд. сўми (ўсиш 118,8 фоиз) ва пуллик хизматлар умумий ҳажмининг, мос равишда 55,9 фоизи ёки 1215,7 млрд. сўми (ўсиш 116,8 фоиз) шакллантирилди;

- 154,8 млн. АҚШ доллари (умумий експорт ҳажмининг 48,9 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) експорт қилинди, 164,4 млн. АҚШ доллари (умумий импорт ҳажмининг 21,3 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди.

2016 йилнинг январ-сентябрида кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмидаги хусусий тадбиркорликнинг (фуқаролар мулки) улуши қуйидагича ифодаланади:

Кичик тадбиркорлик маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажми, млрд.сўм

Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажмида хусусий сектор улуши, % ҳисобида

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

3046,8

69,6

Саноат

2616,3

55,0

Қурилиш

1386,8

42,8

Чакана савдо

4588,9

38,3

Юк ташиш, млн тн.

58,5

79,0

Йўловчи ташиш, млн.киши

496,7

94,1

Пулли хизмат

1215,7

85,0

Ялпи ҳудудий маҳсулот ва иқтисодиёт тармоқлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик (бизнес) улушининг ўзгариши қуйидагича ифодаланади:

умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида