Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида маълумот 2013-йилнинг якуний ҳолатигаMA'LUMOT Viloyatda O'zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan joriy yil 18 yanvarda bo'lib o'tgan mamlakatimiz hukumati majlisida belgilab berilgan 2013 yilgi iqtisodiy das

 2017-06-18 12:09:58    67

PDF юклаш
Чоп этиш


МАЬЛУМОТ

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 18 январда бўлиб ўтган мамлакатимиз ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2013 йилги иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишларини амалга оширилиши жорий йилда вилоят асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини изчил ривожлантиришда мустаҳкам асос бўлди.

 I. Макроиқтисодий ўзгаришлар.

 Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Ҳисобот даврида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига еришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (прогноз 104,1% - амалда 107,8%), ҳалқ истеъмоли моллари (прогноз 104,8% - амалда 109,2%), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (прогноз 106,3% - амалда 107,8%), қурилиш ишлари (прогноз 112,5% - амалда 113,1%), чакана савдоайланмаси (прогноз 113,0% - амалда 113,5%) ҳамдапулликхизматлар (прогноз 115,7% - амалда 119,3%) ҳажмларисезиларлиўсди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми          
7991,0 млрд. сўмниташкилетиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 109,4 фоизни ташкил етмоқда (прогноз - 107,0%).

Унинг ҳажмида хизматлар соҳасининг улуши 46,2 фоизга  
(2012 йилда 45,3 %) ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши 
61,1 фоизга (60,3%) тенг бўлди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 2379,8 минг сўмдан (2012 йилда 1997,0 мингсўм) тўғри келди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ташқи савдо айланмаси 
1026 млн. АҚСҲ долларини ташкил етиб, шундан 419,7 млн. АҚСҲ долларлик маҳсулотлар експорти амалга оширилиши кутилмоқда.                   



II.Молиявий ҳолат.

Бюджет-солиқ сиёсати.Вилоят маҳаллий бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичи 1296,4млрд. сўм бўлиб, ҳақиқатда 1309,7 млрд. сўмга бажарилишига (101,1 %) еришилди. Маҳаллий бюджетнинг аниқланган ҳаражатлар режаси еса 1616,9 млрд. сўм белгиланиб, амалда 1594,8 млрд. сўмга (98,6 %) бажарилди.

Ҳисобот даврида жами нақд пул тушуми 3333,0 млрд. сўмни жумладан, савдо тушуми 1996,1 млрд. сўм, пуллик коммунал тўловлардан тушган тушум 223,1 млрд. сўмни ташкил етди.

Солиқ ва тўловлар тушуми.Вилоятда солиқ ва тўловлар тушуми 2013 йиллик прогнози 1354,2 млрд. сўм бўлиб, хақиқатда 1358,3 млрд. сўмга (100,3 %) бажарилди ҳамда режага нисбатан 4,0 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ бюджетга жал бетилди.      

 Тушумларни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,0 млрд. сўмга (100,3 %) кўп туширилишида тўғри солиқлар 2,5 млрд. сўмга (100,6 %) га, бошқа тушумлар 4,7 млрд. сўмга  (106,9 %) га ортириб бажарилган    
ҳолда аксинча  егри солиқлар – 3,1 млрдсўмга (99,6 %) га кам бажарилгани таъсир кўрсатди.

Дебитор ва кредитор қарздорликлар.Корхона ва ташкилотларнинг 2013 йилнинг 1 декабр ҳолатига умумий дебиторлик қарзлари 2480,8млрд. сўм(шундан муддати ўтгани 13,1 млрд.сўм)ни, умумий кредиторлик қарзлар еса 4130,8 млрд. сўм(шундан муддати ўтгани 161,5 млрд.сўм)ни ташкил етди.

Муддати ўтган дебиторлик қарздорликлар йил бошига нисбатан 93,2 фоиз ни ташкил қилган бўлсада, йил бошига нисбатан Қўқон  шаҳрида 149,3 фоизга, Қувасой шаҳрида 109,6 фоизга  ортган бўлса,  муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлмаган Ўзбекистон туманида 752,5 млн. сўм муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги юзага келган.

Муддати ўтган кредитор қарздорликлар йил бошига нисбатан2,6мартага  ортишига йўл қўйилган.  Жумладан  Фарғона шаҳрида 2,7 мартага, Қўқон шаҳрида 1,4 мартага, Учкўприк  туманида   3,6 мартага ортган.                                 

Иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмалари.Вилоятда 74 та тижорат  банклари, 203 та мини банклар, 82 та махсус кассалари ва 3 та микрокредит ташкилотлари фаолият юритмоқда.

2013 йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида дастлабки маълумотларга кўра вилоят тижорат банкларининг барча молиялаштириш манбаларидан жами 1139,6 млрд. сўм, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 226,5 млрд. сўм (124,8 %) ортиқ (641,2 млрд. сўми узоқ муддатли) кредит маблағлари ажратилди. Шундан, кичик бизнес субъектларига 456 млрд. сўм млрд. сўм (203,6 млрд. сўми узоқ муддатли) кредит маблағлари ажратилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 130 фоизга ортган.




15.07 KB