Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 253 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Вилоят аҳолисини саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини – қишлоқ врачлик пунктлари, тез тиббий ва ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш, аҳолини сифатли, арзон дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан т

 2017-06-17 11:57:26    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Чора-тадбирлар қисқача мазмуни

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Бирламчи тиббий хизматларнинг сифати, қишлоқ врачлик пункларига юклатилган вазифасини бажариш даражаси, патронаж хамшираларнинг хизматларининг сифатини яхшилаш

1.

Вилоятда фаолият олиб бораётган ҚВПларни оптималлаштириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар асосида таклифлар тайёрлаш;

мазкур муассасаларда ишлаётган ходимларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш, энг муҳими барча амалга оширилаётган ишларни аввало халқ фаровонлиги учун қилинаётганлигини одамларга етказиш.

1. Фаолият кўрсатаётган 283 та ҚВПларини ҳақиқий ҳолатини танқидий ўрганиб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан муассасаларнинг биноси, коммуникация тизими, моддий-техник базаси, кадрлар билан таъминланганлигини ўрганиб чиқиш;

2. Ўрганиш натижалари ва чуқур таҳлилларга асосан поликлиникаларга айлантириладиган, қисқартириладиган ҚВПларини аниқлаш;

3. Моддий-техника базаси, кадрлар салоҳияти, коммуникция тизимлари билан тўлиқ таъминланган,   оптималлаштирилган ҚВПлар негизида поликлиникалар ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

4. Асосланган ҳисоб-китоблар бўйича тайёрланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

5. Оптималлаштириш натижасида поликлиникага айлантириладиган қишлоқ врачлик пунктларини манзилли рўйхатини шакллантириш, мазкур муассасаларда ишлаётган барча ходимларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш, энг муҳими амалга оширилаётган ишларни аввало халқ фаровонлиги ва тиббий хизматнинг сифатини оширишга ҳамда аҳолига ўзлари ҳоҳлаган тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яратишга қаратилганлигини етказиш.

Уч кун муддатда




Бир ҳафта муддатда




Ўн кун муддатда





2017 йил феврал-март

Вилоят ишчи гуруҳлари (Тожиева, Валиев, Турдиматов, Холдоров), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умров, Кенжаев), шаҳар ва туман ҳокимликлари, Тиббиёт бирлашмалари, Қишлоқ   врачлик пунктлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари

2.

Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, аҳолининг норозилигига йўл қўймаслик мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ва оптималлаштирилган қишлоқ врачлик пунктларидан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан вилоят бўйича етишмаётган ҳамда ҳолати қониқарсиз, маънан ва жисмонан эскирган санитар транспорт воситаларини етказиб бериш.


1. Қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштириш натижасида иқтисод қилинган маблағларни қолган қишлоқ врачлик пунктларида тиббий хизмат турларини кенгайтириш, тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминлаш, фаолиятини туну-кун ташкил этиш, шифокорларни моддий рағбатлантириш, уй-жой билан таъминлаш мақсадларига йўналтириш;

2. Вилоят, туман тиббиёт муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ўртасида узвий боғлиқликни таъминлаш, вилоят ихтисослашган тиббий марказларидаги юқори малакали мутахассисларни қишлоқ врачлик пунктларига бириктириш ва режа асосида у ерда фаолият кўрсатишини таъминлаш;

3. Қишлоқ врачлик пунктларини тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминлаш мақсадида уларни лизинг асосида харид қилиш;

4. Қишлоқ врачлик пунктлари бюджетини икки марта ошириш бўйича таклиф киритиш.




15 кун муддатда









Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров Молия бошқармаси (Мирзаев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров),  Марказий банк бош бошқармаси (Қундузов), туман ҳокимликлари, тиббиёт бирлашмалари

3.

Туманларда бирламчи тиббий хизмат кўрсатаётган муассасалардаги маънан эскирган диагностик асбоб ускуналар, реактив ва сарфлов материаллари билан етарли миқдорда таъминлаш.

1. Туманларда бирламчи тиббий хизмат кўрсатаётган муассасаларда етишмаётган автоклав, дез эритма тайёрловчи ускуна, ЭКГ, дистиллятор, торози, центрафуга, электроколориметр, офтальмоскоп, отоскоп, фетал доплер каби биринчи навбатда зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналарга эҳтиёжни аниқлаш;

2. Беморларга ташхис қўйиш ва даволашда зарур бўлган реактив ва сарфлов материаллари миқдорини аниқлаш;

3. Тиббий жиҳозлар, реактив ва сарфлов материаллари учун зарур бўлган маблағларни ажратилиши юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия бошқармасига таклиф киритиш.


Икки ҳафта муддатда

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Молия бошқармаси (Мирзаев), туман ҳокимликлари, тиббиёт бирлашмалари 

4.

Туман марказидан олисда, чўл ва чегара ҳудудларида жойлашаган ҚВПларда куну-тун тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш.


1. Туман тез тиббий ёрдам бўлимларидаги тез тиббий ёрдам машина ва бригадаларини марказдан олисда, чўл ва чегара ҳудудларида жойлашаган ҚВПларга жойлаштириш;

2. Марказдан олисда, чўл ва чегара ҳудудларда жойлашаган ҚВПларда бўш турган хоналарни тиббиёт ходимлари яшаши учун мослаштириш;

3. Аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш учун белгиланган талабларга жавоб берадиган туну-кун қишлоқ жойларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган, махсус тиббиёт асбоблари билан жиҳозланган икки дона автобусни олиб келиш чораларини кўриш.


Икки ҳафта муддатда




Йил давомида

Молия бошқармаси (Мирзаев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), туман ҳокимликлари, тиббиёт бирлашмалари 

5.

Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларидаги вакант жойларни тўлдириш, тиббиёт олийгоҳларини битираётган мутахассисларни умумамалиёт шифокорлари етишмайдиган ҳудудларга йўналтириш мақсадида қишлоқ врачлик пунктларига туташ ҳудудларда арзон намунавий уй жойларни қуриш.



1. Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларидаги вакант жойларни тўлдириш, тиббиёт олийгоҳларини битираётган мутахассисларни умумамалиёт шифокорлари етишмайдиган ҳудудларга йўналтириш мақсадида уларни рўйхатини шакллантириш;

2. Вакант иш ўринларига Тошкент тиббиёт академиясини жорий йилда битираётган - 11 нафар, Бухоро тиббиёт институтини - 1 нафар, Андижон тиббиёт институтини -          149 нафар, Тошкент педиатрия институтини - 19 нафар, Тошкент Давлат Стоматология институтини - 24 нафар, Самарқанд тиббиёт институтини - 2 нафар жами 206 нафар битирувчи талабалар билан тиббий муассасалар ўртасида уч томонлама шартномалар тузиш, ёш мутахассисларни тақсимот қилинган туманларда икки йил давомида ишлаб бериш мажбурияти тўғрисида меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши таъминлаш чораларини кўриш;

3. Вакант жойларни тўлдириш ва битирувчиларни жалб қилиш мақсадида қишлоқ врачлик пунктларига туташ ҳудудларда вилоятнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, арзон уй жойларни қуриш ва бўш турган биноларни яшаш учун мослаштириш юзасидан ер танлаш ва ажратиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда салоҳиятли пудратчиларни танлаб олган ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш чораларини кўрсинлар.


ўн кун муддатда





2017 йил           1-ярим йилликда

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари С.Қўчқоров, О.Ахмедов, Ташкилин назорат гуруҳи (Абдумаликов),  Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Молия бошқармаси (Мирзаев), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Хўжаматов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ибрагимов), “Қишлоққурилишинвест” ИК (Турсунбоев), туманлар ҳокимликлари, тиббиёт бирлашмалари

6.

Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларидаги врачларни билим савияларини ошириш мақсадида вилоятнинг ихтисослашган тиббий марказ мутахассислари томонидан маҳорат дарсларини ташкиллаш ва консультатив ёрдам кўрсатиш.

Вилоятдаги ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг малакали мутахассислари томонидан туманлар шифохоналари ҳамда қишлоқ врачлик пунктларида маҳорат дарсларини ташкиллаш ва консультатив ёрдам кўрсатиш бўйича графикларга асосан ҳудудларга чиқишларини ташкиллаш.

Ҳар ҳафтада

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), вилоятнинг ихтисослашган тиббий марказ малакали мутахассислари


II. Тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини ошириш, тез тиббий ёрдам бўлим ва шахобчаларини моддий-техник базасини яхшилаш

7.

Вилоят аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш.

1. Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, аҳолининг норозилигига йўл қўймаслик мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ва марказлашган маблағлар ҳисобидан вилоят бўйича етишмаётган ҳамда ҳолати қониқарсиз, маънан ва жисмонан эскирган санитар транспорт воситаларини етказиб бериш;

2. Тез тиббиёт ёрдам бўлим ва шаҳобчаларини автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати, замонавий радиоалоқа турлари (АСУ ва GPS-навигация, радиоалоқа воситаси ва бошқа);

3. Тез тиббиёт ёрдам бригадаларини тиббий жиҳоз ва аппаратуралар билан таъминлаш (ЭКГ, дефибрилятор, монитор, сунъий нафас бериш аппарати, АМБУ қопчаси, электрсўрғич, тиббий сумкалар, ўта хавфли юқумли касалликлар учун махсус кийим бош);

4. Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар бир чақириқ учун сарфланадиган дори-дармонларга ажратилаётган маблағни 1500 сўмдан - 3.0 минг сўмга етказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Бир ҳафта муддатда

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Республика шошилинч тиббиёт ёрдам илмий маркази Фарғона филиали, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари

8.

Тез тиббий ёрдам бўлимларидаги Фельдшерлик бригадалар ўрнига, врачлик бригадаларни ташкиллаштириш.


Фельдшерлик бригадаларидаги мавжуд штат бирликларини врачлик лавозимларига айлантириш, ушбу лавозимларни врач мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўриш.

2017 йил 1-чоракда

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Молия бошқармаси (Мирзаев), Республика шошилинч тиббиёт ёрдам илмий маркази Фарғона филиали, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари

9.

Шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам бўлимларида шифохонагача бўлган даврда  интенсив реанимацион ёрдам ўз вақтида кўрсатишни ташкил этиш максадида замонавий реанимобилларни сотиб олиш ва уларни махсус тиббий аппаратлар билан жиҳозлаш.

1. Шифохонагача бўлган ўлимларни камайтириш тез ёрдамга муҳтож бўлган беморларга шифохонагача бўлган этапда «103» махсус машиналари ва бригадалари томонадан тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида барча шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам бўлимларини реанимобиллар билан таъминлаш, уларни уларни махсус тиббий аппаратлар билан жиҳозлаш чораларини кўриш.

2017 йил 1-чоракда

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Молия бошқармаси (Мирзаев), Республика шошилинч тиббиёт ёрдам илмий маркази Фарғона филиали, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари


10.

Шаҳар ва туманларда тез тиббий ёрдам бўлимларида фаолият кўрсатаётган врачларни малакасини ошириш чораларини кўриш.

Шаҳар ва туманларда тез тиббий ёрдам бўлимларида фаолият кўрсатаётган врачларни тўлиқ тез тиббий ёрдам хизмати бўйича қайта тайёргаликдан ўтишини (специализация) ва малака оширишларини таъминлаш.

2017 йил давомида

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Республика шошилинч тиббиёт ёрдам илмий маркази Фарғона филиали, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари


III. Туманлардаги қишлоқ аҳолисига ихтисослашган стационар хизматини ташкил қилиш

11.

2017-2018 йилларда ҳудудлар тиббиёт бирлашмаларида туманлараро ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш.

Ҳудудлардаги мавжуд умумий профилдаги терапевтик ва жарроҳлик ўрин жойларидан 19 та шаҳар ва туманларда             780 ўрин жойли 7 та ихтисосликдаги бўлимлар ташкил қилиш.

2017 йил давомида

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), вилоят ихтисослашган тиббиёт муассасалари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари

12.

Туманларнинг узоқ қишлоқларидаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Вилоятдаги ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг малакали мутахассисларини ҳудудларга чиқиши бўйича тасдиқланган графикка асосан юбориш;

2. Вилоят ихтисослаштирилган тиббий муассасалари томонидан “Қандли диабет касаллиги”, “Кўкрак бези саратони”, “Сил касаллиги”, “Ўткир миокард инфаркти”, “Бош мияда ўткир қон айланишини бузилиши - Инсулть”, “Ошқозон ичак касалликлари”, “Гепатит” ва бошқа касалликларни олдини олиш бўйича алоҳида ҳар бир шаҳар, туман, поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида амалга оширилиши керак бўлган профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли орасида тизимли тарғибот ишларини амалга ошириш.


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Т.Тожиева Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), вилоят ихтисослаштирилган тиббий муассасалари раҳбарлари

13.

Вилоятдаги тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган ёш, иқтидорли чет тилини биладиган кадрларни хорижий мамлакатлардаги нуфузли тиббиёт марказларига мақсадли тажриба алмашиш ва малакасини ошириш учун юбориш.

Вилоятдаги тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган қуйидаги кадрларни хорижий мамлакатлардаги нуфузли тиббиёт марказларига мақсадли тажриба алмашиш ва малакасини ошириш учун юбориш:

Вилоят кўп тармоқли маркази 3 нафар ёш кардиолог ва жарроҳларни Россия Федерацияси Новосибирск шаҳридаги академик Е.Н.Мешалькин номидаги Қон Айланиш Илмий Текшириш Институтига;

Вилоят наркология диспансерининг врач наркологи А.А.Тохировни Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридаги Наркологик беморларни реабилитация қилиш марказига;

Фарғона шаҳар 5-оилавий поликлиника УАШ Ш.Х.Мирзашариповни Жанубий Корея давлатига;

Вилоят урология марказининг уролог мутахассиси Д.И.Юлдашевни Россия Федерацияси урология илмий текшириш институтига;

РШТЁИМФФ шошилинч урология бўлими мутахассиси У.М.Маткаримовни Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридаги Джанилидзе номидаги шошилинч илмий тешириш марказига;

РШТЁИМФФ нейрохирургия бўлими мудири А.М.Миножовни Санкт-Петербург шаҳридаги Поленов номидаги нейрохирургия илмий текшириш институтига;

РШТЁИМФФ  шошилинч травмотология бўлими мудири А.Мухамадиевни Беларуссия давлати Минск шаҳаридаги Республика Травмотология-Ортопедия Илмий Амалий Марказига малака ошириш учун юбориш.

2017 йил 2-ярим йилликда

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров),  Молия бошқармаси (Мирзаев), Марказий банк бош бошқармаси (Қундузов), тегишли вилоят ихтисослашган тиббиёт муассасалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари


14.

Вилоят болалар кўп тармоқли марказида юракда очиқ операцияларни бажариш мақсадида мавжуд бўлган бўлимлар негизида болалар кардиохирургия хизматини ташкил қилиш.

1. Вилоят болалар кўп тармоқли марказига сунъий қон айланиш аппаратни олиб келиш;

2. Россия Федерациясининг Бакулев номидаги  кардиохирургия марказида фаолият кўрсатаётган маҳаллий мутахассис Рахмонов Комолжонни вилоятга кўчириб келиш чораларини кўриш.

2017 йил ноябр

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров Молия бошқармаси (Мирзаев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Вилоят болалар кўп тармоқли маркази директори

15.

Вилоят кўп тармоқли тиббий марказнинг инновацион   технологиялар бўлимда  Кардиохирургия марказни ташкиллаш.


Россиянинг Новосибирск шаҳрида махсус тайёргарликдан ўтган А.А.Ғаниев, Москва шаҳрида тайёргарликдан ўтган А.Хошимовларни вилоятга кўчириб келиш, уларга зарурий шароитларини яратиб бериш чораларини кўриш.

2017 йил 1-ярим йилликда

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров Молия бошқармаси (Мирзаев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Вилоят кўп тармоқли маркази директори

16.

Вилоят стоматология шифохонаси замонавий имплантология хизматини ташкил қилиш.

Вилоят стоматология шифохонаси томонидан 2017 йил апрел ойида Россия Федерацияси Бошқиртистон Республикасининг “Международный Институт пересадки зубов” шифохонаси директори, “Бошқортистон Республикаси врач стоматологлар ассоциацияси” раиси, профессор Хасанов  Радмир Анварович иштирокида “Бир мартада импланталогия” йўналиши бўйича ўқув-амалий семинар ва ушбу йўналишда операциялар ўтказиш.

2017 йил апрел-май

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Вилоят стоматология  шифохонаси бош врачи

17.

Вилоят қишлоқ ахолисига ихтисослашган фтизиатрия ёрдами кўрсатиш сифатини ошириш.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий ва тиббий маркази етакчи мутахассисларини тумандаги поликлиникалар ва ҚВП ларда ахолини қабулларини уюштириш.

2017 йил давомида жадвалга асосан

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонлогия илмий амалий тиббий маркази, вилоят силга қарши курашиш диспансери

18.

Вилоят аҳолисига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий хизмат сифатини янада ошириш, замонавий технология ва даволаш усулларини жорий қилиш.

1. Қишлоқ врачлик пунктлари ва ихтисослашган шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларида ишлаётган шифокорларни республика ихтисослаштирилган марказларида малака оширишларига талаб этиладиган миқдорда маблағ ажратиш, қишлоқ врачлик пунктлари бюджетини имконият даражасида ошириш ҳамда талабгор ва ташаббускор ҳомийларни муассасаларга бириктириш чораларини кўриш;

2. Ихтисослашган тиббий хизматни замон талабларига тўлиқ мослаштириш, шу жумладан вилоятимиз аҳолисини хорижий давлатларга даволаниш учун боришларини олдини олиш учун Корея, Ҳиндистон ва Россия каби давлатларнинг илғор клиник шифохоналари билан қўшма клиникалар ташкил қилиш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлаш.


Бир ой муддатда






2017 йил 1-чорак

Вилоят ҳокиминиг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Молия бошқармаси (Мирзаев)


IV. Тиббиёт соҳасида, айниқса қишлоқ врачлик пункларида умумий амалиёт врачларини етишмаслигини бартараф қилиш

19.

Вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларида вакант бўлиб турган тор доирадаги мутахассислар ва умумий амалиёт врачларига бўлган эҳтиёжларни бартараф этиш.

1. Тиббиёт соҳасида кадрларнинг етишмовчилигини инобатга олган ҳолда, тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилишда вилоятда кадрларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, тегишли мутахассисликлар бўйича квота ажаратиш юзасидан такифлар тайёрлаш;

2. Республика Тиббиёт Олий ўқув юртларида тахсил олаётган  талабаларни мутахассислик танлаши ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларига жалб қилиниши бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларини талабалар билан учрашувларини ташкил қилиш.

2017 йил 1-ярим йилликда

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари

20.

Тиббиёт коллежлари битирувчиларини билим-савияларини ошириш, уларни амалий кўникмаларини эгаллашларига шароит яратиш. 

Вилоятдаги барча тиббиёт коллежларида “Устоз-шогирд” анъанасига асосан даволаш профилактика муассасаларидаги юқори малакали ва ҳаётий тажрибага эга бўлган врач, катта ва бош ҳамширалар томонидан назарияни амалиёт билан биргаликда олиб боришлари учун ўқув-семинарлар, малака дарсларини ўтказиш календар-жадвалини ишлаб чиқиш;

Шунингдек, барча шифохона, поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида эса амалиёт ўташлари учун шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлаш.

2017 йил 1-чорак

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (Холдоров)


V. Аёллар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш

21.

Вилоятда исталмаган хомиладорликни, носоғлом аёллар ўртасида туғруқларни, шунингдек, касалманд ва нимжон чақалоқлар туғилишини олдини олиш.

Туғишга мутлоқ монелиги бор туғиш ёшидаги аёлларни хомиладорликдан 100 фоиз контрацептив воситаларнинг мақбул усули билан, туғишга нисбий монелиги бор аёлларни эса соғломлаштирилгунга кадар контрацептив воситалар билан қамраб олиш.

2017 йил давомида

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), шаҳар  ва туман тиббиёт бирлашмалари

22.

Болалар ўртасида касалликларни эрта аниқлаш, соғломлаштириш ва шу йўл билан уларни соғлом ва бақувват бўлиб улғайишларига замин яратиш.

Вилоятдаги 1 млн 121минг нафардан ортиқ 0-18 ёшгача бўлган вояга етмаган болаларни режа асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, аниқланган касалликларни соғломлаштириш орқали бартараф қилишга эришиш.

2017 йилда Режа асосида

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари

23.

Вилоятда ногирон чақалоқлар туғилишини олдини олиш ва камайтириш чораларини кўриш.

1. Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида бирламчи скрининг текширувидан ўтказилиб, “Хавфли гуруҳ”га танлаб олинган хомиладор аёлларда хомилани нуқсонли ривожланаётганлигини аниқлаш мақсадида вилоят “Она ва бола” скрининг марказига юбориш ва улар ўртасида аниқланган нуқсонли хомиладорликни бартараф этиш чораларини кўриш.

2. Иккиламчи скрининг текширувидан ўтказиш йўли орқали нуқсонли ривожланаётган хомилани барвақт аниқлаб, туғма нуқсон билан туғилишини олдини олиш.


Йил давомида

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Вилоят “Она ва бола” скрининг маркази, шаҳар  ва туман тиббиёт бирлашмалари

24.

Вилоятда оналар ва болалар ўлимини олдини олиш ва кескин камайтириш.

1. Хомиладор аёлларни эрта (8 ҳафтагача) муддатларда “Диспансер” назоратига олиб, ҳар ойда 1 марта патронаж қилиш.

2. Хомиладор аёлларни узлуксиз назорати ташкиллаш, уларда “хавфли белгилар” пайдо бўлганда ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш.

3. Янги туққан аёллар ва янги туғилган чақалоқларни             42 кун давомида 3 маротаба УАШ ва ҳудуд ҳамшираси томонидан патронаж қилиш орқали мунтазам соғлиғини назорат килиш.


Йил давомида

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), шаҳар  ва туман тиббиёт бирлашмалари


VI. Аҳолини сифатли ва арзон, энг аввало махаллий фармацевтика корхоналари  томонидан ишлаб чиқарилган дори-дармонлар билан таъминлашни янада кучайтириш

25.

Аҳолини сифатли ва арзон, маҳаллий фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминланиш.

Вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлари белгиланган нархларида ҳарид килиниши юзасидан вилоят даволаш-профилактика муассасалари, шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларининг Доимий фаолиятдаги ҳайъати томонидан ўтказган мониторингни муҳокама қилиб, белгиланган тартиб бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш учун тегишли маълумотларни вилоят ҳокимлигига киритиш.


Мунтазам

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Вилоят “Дори-дармон” АЖ, шаҳар  ва туман тиббиёт бирлашмалари

26.

Вилоятдаги барча даволаш муассаларида фаолият кўрсатаётган шифокорлар томонидан беморларга дориларни тавсия этишда полипрогмазия ҳолатига йўл қўймаслик чораларини кўриш.   

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари ва клиник протоколларга қатъий амал қилинишини назоратга олиш. 

Мунтазам

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Вилоят “Дори-дармон” АЖ, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари

27.

Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, уларнинг нархларини белгиланган меъёрлардан ошиб кетишига йўл қўймаслик, айниқса аҳолининг дори-дармонлар савдосидан норозичилигига барҳам бериш чораларини кўриш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил             31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли, 2016 йил 20 декабрдаги              ПҚ-2685 сонли қарорлари талабларига асосан вилоятда фаолият кўрсатаётган дорихоналарда сотилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни нархларини ўрганиш, таҳлил қилиш, натижалари тўғрисида вилоят ҳокимлигига мунтазам маълумотлар киритиш;

2. Барча дорихоналарда сотилиши мажбурий бўлган             76 та турдаги ва муайян нархлари белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 167 та турдаги дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг руйхатлари ва уларнинг чекланган нархлари акс эттирилган маълумотларни хоридорларга кўринарли жойларда жойлаштирилишини ҳамда дори воситалари нархларини туну-кун бир хилда сотилиши устидан тизимли назоратни таъминлаш;

3. Дори воситалари ва тиббий буюмлар нархларини белгиланган меъёрлардан ошиб кетишига йўл қўймаслик, дорихоналарда тартиб ўрнатиш, аҳолини ранжитадиган ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш тадбирларини белгилаш;

4. Камчиликларга йўл қўйган дорихоналарга нисбатан қонуний чоралар кўриш, камчиликларни ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказиш, уларни қонун доирасида фаолият кўрсатишига ўргатиш.


Ҳар ҳафтада

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ҳудудий бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси, Рақобат бошқармаси, “Дори-дармон” АЖ

28.

Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, айниқса қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш, дорихоналарда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари чегараланган нархларда сотилиши бўйича маҳаллий телевидениеда чиқиш қилиш.


Соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб муаммолар, оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларни тўлиқ патронаж тизими билан қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, айниқса Муҳтарам Президентимизнинг “Тиббиёт муҳити - бу маданият муҳитидир” деган эзгу ғояларини ҳаётга тадбиқ қилиш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб этиш юзасидан телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни эфирга узатиб бориш.


Ҳафтада икки марта

Вилоят Телерадиокомпанияси (Мамарасулов), “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти (Тешабоев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров)


VII. Соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилаётган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини тартибга солиш

29.

Инвеститция Давлат дастури доирасида тиббиёт муассасаларини янги қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш режаларини қайта кўриб чиқиш.


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил               2 ноябрдаги ПҚ-2650-сонли қарорига асосан вилоятда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2017-2020 йиллар давомида вилоятдаги 31 та тиббиёт муассаларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

2. 2017 йилги Инвестиция дастури (ПҚ-2697)га асосан жорий йилда 12 та объектда 35800 млн. сўмлик  янги қуриладиган, реконструкция ва мукаммал таъмирланадиган объектларни қайта кўриб чиқиш;

3. Инвестиция дастури доирасида объектларда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича  Республика  ишчи гуруҳига таклиф киритиш.

2017 йил феврал

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов  Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, “Ягона буюртмачи хизмати” ИК, туманлар ҳокимликлари,