Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Демография ва меҳнат бозори

 2017-06-18 16:43:21    116

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3575,3 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 59,3 минг кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ўсиши 11,1  минг кишини ташкил этди.

2017 йил январь-мартда миграция сальдоси, дастлабки маьлумотларга кўра, - 0,6 минг кишини ташкил қилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-мартда қуйидагича ифодаланади:



минг киши

Ҳар 1000 кишига

2016 й.

2017 й.1)

ўсиш,
камайиш (-)

2016 й.

2017 й.1)







Туғилганлар

16,2

15,5

-0,7

18,5

17,7

Ўлганлар

4,2

        4,4

0,2

4,8

5,0

шу жумладан бир ёшгача болалар 1000 туғилган болаларга нисбатан

0,2

0,1

-0,1

9,4

6,4

Табиий ўсиш

12,0

11,1

0,9

13,7

12,7

Никоҳлар

4,3

4,7

0,4

5,0

5,3

Ажралишлар

0,8

0,9

0,1

0,9

1,0


Туғилиш даражаси. 2017 йилнинг январь-мартида туғилганлар сони
15,5 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (16,2 минг киши) нисбатан 634 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 17,7 промиллени ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (18,5 промилле) нисбатан
- 0,8 промиллега камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Марғилон шаҳрида (18,0 дан 17,0 промиллега), Қўқон, Қувасой шаҳарларида (17,0 дан 16,0 промиллега), Данғара, Тошлоқ (21,0 дан 20,0 промиллега), Қўштепа, Учкўприк (20,0 дан 19,0 промиллега),  Ёзёвон, Фарғона (19,0 дан 18,0 промиллега), Сўх,  Бағдод, Бувайда, Риштон, Ўзбекистон ва Фурқат (18,0 дан 7,0 промиллега), Қува, Бешариқ (17,0 дан
16,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлим даражаси. 2017 йилнинг январь-мартида ўлганлар сони 4,4 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (4,2 минг киши) нисбатан
253 тага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 5,0 промиллени ташкил қилди (2016 йил январь-мартида  4,8 промилле).

Ўлганлар сонининг камайиши Марғилон, Фарғона (7,0 дан
6,0 промиллега) шаҳарларида, Данғара, Фурқат, Қўштепа, Ўзбекистон (6,0 дан
5,0 промиллега), Учкўприқ, Олтиариқ, Бешариқ, Қува, Тошлоқ, Фарғона, Боғдод, Риштон ва Бувайда (5,0 дан 4,0 промиллега), Ёзёвон, Сўх (4,0 дан 3,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 66,7 фоизи қон айланиш тизими
касалликларидан, 7,3 фоизи - ўсма касалликларидан, 5,4 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,5 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан,
5,0 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган,

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-мартида бир ёшга тўлмаган 122 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти
6,4  промиллени ташкил қилди (2016 йилнинг январь-мартида 9,4 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 35,1 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 28,4 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 26,0 фоизи – туғма аномалиялардан ва 4,0 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2017 йилнинг январь-мартида ФҲДЁ органларида 4,7 минг та никоҳлар ва 886 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 5,3 та никоҳ (2016 йилнинг тегишли даврида 5,0 та) ва 1,0 та ажралишлар
(2016 йилнинг тегишли даврида – 0,9 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг
январь-март ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 3749 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 4323 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 574 кишига (2016 йилнинг шу даврида - минус 429 киши) тенг бўлди.

Энг катта минус қолдиқлар Фарғона (минус 584),  Марғилон шаҳарларида (минус 85), Фарғона (минус 213), Данғара (минус 88) туманларида кузатилди.


Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-мартда қуйидагича ифодаланади:

Ҳар 1000 кишига



Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра,
2016 йил январь-мартига нисбатан 100,7 фоизни, 2024,3 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 56,6 фоизини ташкил қилди.

2017 йил январь-мартда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 5681 нафар фуқаро мурожаат қилди.
Иш қидириб мурожаат этганлар Қўқон (693 кишига), Фарғона (520 кишига), Марғилон (307 кишига) шаҳарларида, Бағдод (356 кишига), Риштон (349 кишига) ва Учкўприк (343 кишига) туманларида кўп. 

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан
5032 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич Қўқон (662 киши), Фарғона (452 кишига) шаҳарларида, Риштон (322 киши), Бағдод (300 киши), Учкўприк (303 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Ўтган давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 561 нафари ишсизлик мақомини олган.   

Бандликка кўмаклашувчи марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:

(киши)