Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАРЧАМИЗ БЕЛ БОҒЛАЙЛИК!

 2017-10-26 15:29:12    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз жаҳонда йирик пахта хом ашёси етиштирувчи мамлакатлардан  саналади. Дунёда пахта етиштириш бўйича 6-ўрин, толасини экспорт қилишда эса 5-ўринни эгаллаб келмоқда.

Бу кўрсаткичларга эришиш осонлик билан кечмади.

Мустақилликнинг илк йилларида  пахта толасини қайта ишлаш ҳажми 7 фоиздан 40 фоизга етди. Бугунги кунда тўқимачилик саноати маҳсулотлари 50 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. Сўнгги йилларда Бразилия, Чили, Хорватия, Нигерия ва бошқа мамлакатлар бозорида ҳам маҳсулотларимиз ўз ўрнини топмоқда.  Бу барчамизнинг ютуғимиз.

Шундай экан, ана шу ютуқларимизни кўзда тутган, давлатимиз саноатининг ривожланишини таъминлашга қаратилган вилоятимиз фаолларининг далаларимиздаги пахта ҳосилини  охирги мисқолигача йиғиб-териб олиш мақсадида  “Зарбдор 30 кунлик”ни уюшқоқлик ва юқори кўтаринкилик билан ўтказиш  бўйича Фарғона вилояти аҳлига  мурожаати ҳар бир фуқаро кўнглига етиб бориши, шубҳасиз. 

Ватан келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон мурожаатга “лаббай” деб жавоб бериб,  далага отланади. “Оқ олтин”ни  нест-нобут қилмай, ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиштириб олишда иштирок этади.

Мурожаатда таъкидланганидек,  пахта  барчамизнинг ризқимиз. Нафақат фермер хўжаликлари аъзолари, балки  вилоятимиз енгил саноат тармоқларида меҳнат қилаётган 360 мингдан ортиқ фуқароларимизнинг насибаси.  Оиласи тўкинлигининг рамзий ифодасидир.

Президентимизнинг  2016 йил  21 декабрдаги “2017-2019 йилда тўқимачилик ва трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"  қарори  қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш натижасида ҳар  бир ҳудуднинг ўзида пахта толасини тўлиқ қайта ишлаш, махсулот ишлаб чиқаришни 2,7 мартага кўпайтириш, 2,2 млрд.доллар миқдорида инвестиция маблағлари жалб этиш, 27 мингдан ортиқ  янги иш ўринлари яратилиши, 120 та корхона барпо қилиш кўзда тутилган бўлиб, ҳаётимиз фаровонлигига хизмат қилади.

Пахта теримининг уюшқоқлик билан ўтказилиши, фермер хўжаликларида белгиланган режанинг тўлиқ адо этилиши эса шундай эзгу ишларнинг дебочасидир.

Бугунги сиз ва бизнинг  меҳнат майдонидаги жасоратимиз, фидокорлик билан   улуғ юмушга ўз ҳиссамизни қўшишимиз  кўзда тутилган мақсадларга етишда кўмак бўлади.

Барчамиз эл  юмушига бел боғлайлик!                                                

 

З. ТОЖИБОЕВ,

Фарғона давлат университети доценти.