Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖИНОИЙ РЕЖА АМАЛГА ОШМАДИ

×

 2017-11-06 10:55:38    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг “қора курси”сида “Хорижга бемалол ўтказиб, ишга жойлаштириб қўяман”, дея воситачилик ролини ўйнаган 8 нафар кимсалар ўтирибди.

Судланувчи А.Аҳмедов терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган Зокир, С.Мамасаидов, Д.Каримов, Д.Омонов, И.Турсунов, Н.Эсонбеков, Х.Юсуповлар моддий манфаатдорликни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги “Давлат чегарасидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Қонуни талабларини қўпол равишда бузиб, фуқароларни Қирғизистон Республикасида ёлланма ишчи  бўлиб ишлаш учун чегара назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали қонунга хилоф равишда ўтказиб қўйиш режасини тузишади. 

Жиноий режага кўра, Х.Юсупов танишлари Д.Каримов, Х.Каримов  (Х.Каримовга нисбатан қидирув эълон қилинган), Д.Омонов, И.Турсунов ва З.Холиқовларга “мен билан Ўш вилояти, Учқўрғон қишлоғида яшик тайёрлаш цехида ишлаб, мўмай даромад топасизлар, у ерда мени танишим бор. Қирғизистонга ўтказиб қўяди”, дея қўйниларини пуч ёнғоққа тўлдиради. Улар рози бўлишади.

Ўтган йил 13 сентябрь куни жиноий гуруҳ аъзолари Олтиариқ тумани марказига тўпланган ишчиларни олиб, Фарғона шаҳрига келишади. Уларни А.Аҳмедов, С.Мамасаидов кутиб олишади. Қувасой-Фарғона йўналишида йўловчи ташувчи Н.Эсоновнинг “Дамас” русумли автомашинасида Қувасой шаҳар, Полмон қишлоғидаги чегара постини четлаб, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудига яқин жойга олиб келишади. Аммо хорижга ишлаш учун кетаётганлар МХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан  қўлга олинди. Жиноий гуруҳнинг режаси амалга ошмади.

Судланувчи А.Аҳмедов судда айбига тўлиқ иқрор бўлди. 2016 йилнинг июль ойида Қирғизистон Республикасининг Баткен вилояти, Қақир қишлоғида яшовчи Зокир исмли шахс унга қўнғироқ қилиб, устачилик билан шуғулладагиган шахсларни Қирғизистон Республикаси ҳудудига ўтказишга ёрдам беришини айтади. Таклифга рози бўлиб, ишчиларни тўплаб, Қувасой шаҳрига олиб боришга ваъдалашади. Аммо уларнинг ғаразли нияти амалга ошмади. Ҳамюртларини жар ёқасига бошлаб, жирканч ишга аралашиб қолганидан чин пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришларини сўради.

Жиноий гуруҳ аъзоларининг ҳар бирига тегишли жазо тайинланди.


М.САЛИМОВА.