Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Демография ва меҳнат бозори

 2017-12-19 14:55:16    55

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Демография ва
меҳнат бозори

 

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3 605,5 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 55,9 минг кишига ёки 1,6 фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ўсиши 15,9  минг кишини ташкил этди.

2017 йил январь-сентябрда миграция сальдоси, дастлабки маьлумотларга кўра, - 0,2 минг кишини ташкил қилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-сентябрда қуйидагича ифодаланади:

 

 

минг киши

Ҳар 1000 кишига

2016 й.

2017 й.1)

ўсиш,
камайиш (-)

2016 й.

2017 й.1)

 

 

 

 

 

 

Туғилганлар

57,8

55,8

- 2,0

21,9

20,8

Ўлганлар

12,0

        13,1

1,1

4,5

4,9

шу жумладан бир ёшгача болалар 1000 туғилган болаларга нисбатан

0,4

0,4

0,0

7,1

 

7,2

 

Табиий ўсиш

45,8

42,7

-3,1

17,4

15,9

Никоҳлар

18,1

19,8

1,7

6,8

7,4

Ажралишлар

2,5

2,6

0,1

0,9

1,0

 

Туғилиш даражаси. 2017 йилнинг январь-сентябрида туғилганлар сони
55,8 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (57,8 минг киши) нисбатан 2 минг тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда
20,8 промиллени ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (21,9 промилле) нисбатан - 1,1 промиллега
камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Қўқон, Фарғона шаҳрида
(18,0 дан 17,0 промиллега), Олтиариқ, Бешариқ, Қува, Сўх (21,0 дан
20,0 промиллега), Ўзбекистон, Боғдод, Бувайда, Фаргона, Фуркат, Язъёвон (22,0 дан 21,0  промиллега), Қўштепа, Учкўприк  (23,0 дан 22,0 промиллега), Тошлоқ, Данғара (24,0 дан 23,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлим даражаси. 2017 йилнинг январь-сентябрида ўлганлар сони 13,0 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (12,0 минг киши) нисбатан
мингтага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,9 промиллени ташкил қилди (2016 йил январь-сентябрида  4,5 промилле).

Ўлганлар сонининг камайиши Фарғона (7,0 дан 6,0 промиллега) шаҳрида, Қўқон шаҳри, Данғара, Фурқат (6,0 дан 5,0 промиллега), Қувасой, Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Қўштепа, Бағдод, Бешариа, Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Бувайда (5,0 дан 4,0 промиллега), Ёзёвон, Сўх (4,0 дан 3,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 63,8 фоизи қон айланиш тизими
касалликларидан, 8,2 фоизи - ўсма касалликларидан, 5,9 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 3,6 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан,
6,8 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-сентябрида бир ёшга тўлмаган 416 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти
7,2  промиллени ташкил қилди (2016 йилнинг январь-сентябрида 7,1 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 38,0 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 17,5 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 24,5 фоизи – туғма аномалиялардан ва 6,5 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2017 йилнинг январь-сентябрида ФҲДЁ органларида 19,8 минг та никоҳлар ва 2,6 мингта ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 7,4 та никоҳ (2016 йилнинг тегишли даврида 6,8 та) ва 1,0 та ажралишлар (2016 йилнинг тегишли даврида – 0,9 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг
январь-сентябрь ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 9628 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 11632 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 2004 кишига (2016 йилнинг шу даврида - минус 1551 киши) тенг бўлди. Энг катта минус қолдиқлар Фарғона тумани (минус 571),  Қўқон шаҳрида (минус 385), Данғара (минус 260) туманларида кузатилди.

 

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-сентябрда қуйидагича ифодаланади:

Ҳар 1000 кишига

 

 

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра,
2016 йил январь-сентябрига нисбатан 100,7 фоизни, 2030,1 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 56,3 фоизини ташкил қилди.

2017 йил январь-сентябрда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 22613 нафар фуқаро мурожаат қилди.
Иш қидириб мурожаат этганлар Қўқон (2006 кишига), Фарғона (2061 кишига), Марғилон (1461 кишига) шаҳарларида, Олтиариқ (1546 кишига), Бағдод
(1237 кишига), Риштон (1305 кишига) ва Ўзбекистон (1253 кишига) туманларида кўп. 

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан
20652 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич Қўқон (1910 киши), Фарғона (1959 кишига) шаҳарларида, Олтиариқ (1500 киши), Бешариқ (1157 киши), Бағдод (1121 киши) ва Риштон (1131 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Ўтган давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 855 нафари ишсизлик мақомини олган.   

Бандликка кўмаклашувчи марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:

(киши)

 

 



1) дастлабки маълумот