Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни: Ҳарбийлар ватаннинг фахри ва ғурури

×

 2018-01-10 16:41:24    287

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 2017 йил 7 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган  “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирларда фарғоналиклар фаол иштирок этмоқдалар.

Шу йилнинг 7 январь куни қутлуғ сана муносабати билан вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида Фарғона шаҳри бўйлаб ҳарбий хизматчиларнинг саф кўриги ҳамда марафон ташкил этилди. Ҳарбийларнинг тантанали чиқишларини шаҳар аҳли ва меҳмонлари мамнуният  билан олқишлади.

Шундан сўнг дилбар Фарғона кўркига кўрк бўлиб қўшилган йигирма минг ўринли “Истиқлол” стадиони вилоятимиз фаоллари, шаҳар-туманлардан ташриф буюрган ҳамюртларимиз, олий ва ўрта махсус таълим, умумтаълим муассасалари ёшлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар-у мураббийлар, ҳарбий соҳа  фидойиларини ўз бағрига чорлади.

Тантана қатнашчиларини вилоят ҳокими ўринбосари Илҳомжон Носиров қутлади. Байрам қутловида таъкидлаб ўтилганидек, муҳтарам Президентимиз фармойиши асосида ташкил этилаётган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар ўз мазмун-моҳияти билан халқимиз, айниқса, ёшлар ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Байрам аввалида тадбир доирасида ўтказилган марафон ғолиблари бўлган ҳарбий қисмлар, миллий хавфсизлик, ички ишлар, божхона хизматчилари, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув-спорт техника клуби вакилларига вилоят ҳокими ўринбосари Илҳомжон Носиров ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Фарруҳ Зиябоев вилоят ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғаларини топширдилар.

– Фарғонада ўтаётган кунларим мен учун унутилмас бўлиб қолади, – дейди муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар Абдумалик Зоиров. – Юртимизнинг бахтиёр фарзандлари қаторида эканимдан фахрланаман. Бу ерда жисмонан чиниқдим, маънан юксалдим, етарли билим ва кўникмага эга бўлдим. Келгуси ҳаётимни шу соҳа билан боғлаб, ҳаётимни Ватан ҳимоясига бағишламоқчиман.

Ҳарбий оркестр садолари остида саф тортиб ўтган Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув-спорт техника клуби ёшлари, спортнинг турли йўналишлари бўйича мамлакат ва халқаро миқёсда ғалабаларга эришган чемпион ўғил-қизлар, ҳарбий қисмлар зобитлари стадионга кириб келганида бутун майдон олқишларга тўлди.

– Миллий армиямиз ташкил топганлигининг 26 йиллик байрами ҳар биримиз учун қадрли ва ардоқли. Шу ўтган вақт ичида ҳарбий авиация тизимида ҳам улкан ўзгаришлар рўй берди. Халқаро андозаларга мос моддий-техника базасига эга бўлдик, салоҳиятимизни юксалтириш учун кенг имкониятлар ишга солинди, – дейди сержант Тўлқин Бакаев. – Бу жиҳатлар ёшларимизда ҳам фахру-ифтихор уйғотмоқда. Ватанпарварлик ойлиги доирасида уларга ҳаво десант тайёргарлиги, само сарҳадларимиз қудрати ҳақида кенг тушунчалар берганимиз ўз навбатида йигитларимизнинг ҳарбий хизматга бўлган интилишини кучайтирди. Ўзига хос тарзда ўтаётган бугунги фестиваль ҳам юртдошларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини юксалтиришга хизмат қилади.

Тадбирда махсус ҳарбий бўлинма ва вилоят ички ишлар бошқармаси махсус отрядининг кўргазмали чиқишларини иштирокчилар катта қизиқиш билан кузатдилар.

– Ўзбекистон каби тинчликпарвар, ўз фарзандларининг камолотига кенг йўл очиб, баланд парвозларига қанот берадиган, энг улуғвор мақсадларини дилбандлари тақдири билан боғлайдиган боласевар юрт бормикин? Ўз халқини севиб-ардоқлайдиган, бошига кўтарадиган, унинг ризолигини, дуоларини бошига тўтиё қиладиган Юртбошимиздан чексиз миннатдормиз, – дейди Олтиариқ туманилик меҳнат фахрийси Машрабжон Розиқов. – Бугун Ватанни қўриқлаш, шу юртнинг чинакам ватанпарварларини тарбиялаш масаласи ҳар қачонгидан долзарбдир. Бу каби тадбирларимиз ана шу жиҳатлари билан аҳамиятлидир.

Байрам шодиёналари вилоятимиз ёшларининг фаоллиги ва жонбозлиги туфайли янада шукуҳли бўлди. Стадион узра баланд ҳилпираган мамлакатимиз байроғи дилларни дилларга, қалбларни қалбларга пайванд этди.  

Тадбирда вилоятимизнинг таниқли хонандалари, эстрадамиз юлдузлари, рақс ансамбллари томонидан Ватанни, тинч-осойишта ҳаёт, мардлик ва жасоратни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради, ранг-баранг рақслар ижро этилди. Нуронийлар, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида самимий суҳбатлар бўлиб ўтди.

 Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда.


Ботир МАДИЁРОВ,

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбирлари.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.