Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 192 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Шараф бўлсин сизга, аскар онаси!

×

 2018-01-10 17:36:47    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Офицерлар уйида бўлиб ўтган “Аскар оналарини шарайлаймиз!” номли эҳтиром тадбири ҳам миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган Ватан посбонлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда армия ва халқ бирлиги моҳиятини очиб беришга хизмат қилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамкорликда ташкил этган анъанавий кечада республикамизнинг турли ҳудудларида хизмат бурчини адо этаётган фарғоналик аскар ўғлонларнинг оналари шарафланди.

Вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларидан таклиф этилган аскар оналари эҳтиром рамзи бўлган гуллар ва мусиқа садолари остида тантанали кутиб олинди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Сайёрахон Алимова очиб, барчани Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги билан самимий қутлади.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Топволди Холдоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, подполковник Бахтиёр Пардаев, Фарғона давлат университети профессори Турғуной Эгамдердиева ва бошқалар дил сўзларида она Ватан ва унинг тинчлиги, сарҳадлари дахлсизлигини асраш ҳар бир йигит учун муқаддас бурч эканлиги, миллат оналари эса чинакам мард ва жасур, ватанпарвар инсонларни улғайтириш, юрт хизматига йўллашдек улуғ вазифани шараф билан ато этаётганларини фахр билан тилга олишди.

Махфузахон Юсупова, Манзурахон Азимова, Шоирахон Ходжаева, Соҳибахон Аҳмедова, Раънохон Меҳмонова, Гулноза Жўраева, Шарофатхон Муҳиддинова сингари барча туман-шаҳарлардан ташриф буюрган аскар оналарига эсдалик совғалари топширилди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари ва ҳарбий оркестр томонидан тайёрланган мусиқий дастур йиғилганлар қалбига кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

“Фарғона ҳақиқати” мухбири.

Шамсиддин ҚОРАБОЕВ олган сурат.