Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Камалак” сардорлари билан учрашув

×

 2018-02-07 16:17:35    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида Ўзбекистон Республикаси  Президентининг ёшлар сиёсати  масалалари  бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг шаҳар таълим муассасалари тизимидаги “Камалак” болалар ташкилоти сардорлари  билан учрашуви бўлиб ўтди.

Кенгаш раиси ёшларнинг жисмонан ва интеллектуал, маънавий ривожланиши учун қулай ва энг яхши шароитларни яратиш,  куч ва ғайратларини Ватан ривожи йўлида сарф этишларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. 

Тадбир иштирокчилари томонидан иқтидорли болаларнинг ижодий ишларини ёритиб бориш учун газета ва журналлар ташкил этиш,  ёзги  оромгоҳлар, Самарқанд, Бухоро сингари  қадимий шаҳарларга экскурсиялар уюштириш,  ёшлар театр студияси фаолиятини йўлга қўйиш, сардорлар беллашувини ўтказиш, кам таъминланган оила фарзандларини бепул спорт машғулотларига жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.

Очиқ мулоқотда таълим даргоҳларидаги айрим муаммолар юзасидан ҳам ўқувчиларнинг саволлари тингланди. Жумладан, мактабдаги шароитлар, кутубхона залларини кенгайтириш,  мавжуд китоб базасини янгилаш, спорт майдончаларининг талабга жавоб бермаслиги каби камчиликлар айтилди. Кенгаш раиси янги китоблар етказиб берилиши, бу борада зарур ташкилий ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. Таълим даргоҳларидаги иттифоқнинг бошланғич ташкилот етакчиларига ёшлар ўртасида соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш, уларнинг яширин иқтидорини юзага чиқариш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган топшириқ ва вазифалар  юклатилди.  

 

Камола ПОЛВОНОВА.

Жаҳонгир МИРЗАМАТОВ олган сурат.