Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ депутатлари Бувайда туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси тўғрисида ахборот

 2018-02-08 17:00:00    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

 Унда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, туманда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, бу борада эришилаётган ютуқ ва натижалар хусусида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, туманда 2017 йилда саноатни ривожлантириш дастури бўйича 29 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 32 та, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларида 34 та лойиҳалар амалга оширилиб, 1000 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 2017 йилги Инвестиция дастурига асосан 3 та мактабгача таълим муассасаси қурилиши ва таъмирланиши ишлари олиб борилди. 18 та умумий ўрта таълим мактаби, 11 та мактабгача таълим муассасаси жорий таъмирланди. Шунингдек, 23 та қишлоқ врачлик пункти негизида 8 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 2 та ҚВП негизида тез ёрдам шохобчаси, 7 та ҚВП ўрнида шифокорлар хизмат уйлари ташкил этилди. Электр таъминоти, ичимлик суви, замонавий ахборот-коммуникация тармоқларини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди. 2017 йилда 720 млн. сўм маблағ ҳисобига 33 км.дан газ тармоғи тортиб келиниб, 34 та кўп қаватли уйлар ҳамда саноат корхоналарига тўлиқ етказиб берилди.

Ўтган йили туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари давлатга дон етказиб бериш режасини 114,1 фоизга, пахта топшириш шартнома режасини 101 фоизга бажариб, вилоятимиз миқёсида яхши натижага эришганликлари эътиборга сазовордир.

Сессияда вилоят ҳокими томонидан туман фермерларининг бу каби ютуқлари алоҳида эътироф этилди ва жорий йилда ҳам нафақат қишлоқ хўжалиги, балки барча соҳаларда ютуқлар бардавом бўлишига юксак ишонч билдирилди.

Алибек Турсунов бошқа ишга ўтганлиги сабабли уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, айни пайтда Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган Бехзод Ибрагимовни Бувайда тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарорлари халқ депутатлари Бувайда туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессияда туман фаоллари томонидан энг муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, галдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.   

 

Ботир МАДИЁРОВ.