Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ депутатлари вилоят кенгашининг йигирма тўққизинчи қўшма сессияси

×

 2018-02-22 17:13:09    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, шаҳар-туман ҳокимлари, хотин-қизлар қўмитаси раислари, мактабгача таълим бўлими мудиралари, соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқий идоралар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Сессияни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

Кун тартибида учта масала муҳокамага қўйилди.

Дастлабки масала – 14 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар – мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш, муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда хусусий ва давлат шерикчилиги асосидаги муассасалар фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобига болалар қамровини кўпайтириш масалаларига бағишланди.

Унда жойлардаги мактабгача таълим муассасаларининг аҳволи, соҳадаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари тизимни чуқур таҳлил қилиб, шу пайтгача назардан четда бўлган энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратди.

Таъкидлаб ўтилганидек, мактабгача таълим тизимини пухта шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси”да бу хусусиятлар аниқ ва батафсил акс этган. Жумладан, ушбу харитани маҳаллий Кенгашларда муҳокама этиш, мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, бунга масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Ҳозирги кунда вилоятда мактабгача таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари сони 866 тани, болалар ўрни 92,8 мингтани, уларга қатновчи болалар сони 91,3 минг нафарни, мактабгача таълим ёшдаги болаларни қамраб олиш 33,8 фоизни ташкил этмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда вилоятда нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, фойдаланилмаётган объектлар рўйхатини шакллантириш, қурилиш-таъмирлаш юмушларини сифатли бажариш, муассасаларнинг озиқ-овқат таъминотини ривожлантириш каби муҳим масалаларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар муҳокамасида жорий йил 2 февраль куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси ҳақида  ҳам сўз юритилди.

Ушбу Фармон асосидаги чора-тадбирларни қамраб олган “йўл харитаси” билан сессия қатнашчиларини вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Сайёра Алимова батафсил таништириб ўтди.

5 йўналиш, 29 бандни ўз ичига олган мазкур харитада хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, муаммоларини аниқлаш ва  вилоятда мавжуд 23850 нафар ногиронлиги белгиланган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва тадбиркорликка жалб этиш, аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оналик ва болалик, репродуктив саломатлик, тиббий маданиятни мустаҳкамлаш ва бошқа шу сингари устувор масалалар таъкидлаб ўтилди.

Кун тартибидаги сўнгги масала – дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларнинг арзонлиги, уларнинг эркин муомаласини таъминлаш ҳақида бўлди. Ушбу йўналишда 14 февраль куни тасдиқланган “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш муҳим вазифалар сирасига киради. Қарор ижросини ташкил этиш мақсадида тузиб чиқилган “йўл харитаси”да бу борадаги чора-тадбирлар тўла акс эттирилди. Вилоят ҳокими ўринбосари Илҳомжон Носиров ушбу “йўл харитаси” билан барчани таништирди.

Қайд этиб ўтилганидек, эркин иқтисодий зоналар ва доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш, ижтимоий дорихонларни жойлаштириш ва қуришни такомиллаштириш, дори-дармонларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва яратиш, нарх-навосини трартибга солиш, уларни стандартлаштириш, сифатини ошириш, харид қилиш ва импорт ўрнини қоплаш, соҳада юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилишни таъминлаш каби йўналишларда барча дахлдор идора ва ташкилотларга топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими томонидан шаҳар-туман ҳокимларига кун тартибидаги  масалалар ижроси юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шамсиддин ҚОРАБОЕВ олган сурат.