Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Учкўприк лимонлари ички бозорни таъминлаб, хорижга экспорт ҳам қилинмоқда

×

 2018-03-03 11:20:10    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманининг марказдан ўн беш чақирим олисда жойлашган Тожик МФЙнинг Муллазоир қишлоғи аҳли томорқада цитрус мева – лимон етиштириш борасида ўзига хос тажриба мактаби яратгани эътиборга сазовордир. Ҳозирги кунда ҳудуддаги 2050 та хонадонда 8250 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳолисига томорқа сифатида ажратилган 150 гектар ернинг 90 фоизида иссиқхоналар ташкил этилган.

Қишлоқда аҳоли томорқаларида лимон парваришлаш мақсадида бундан ўн беш-йигирма йиллар олдин тажриба сифатида бошланган ишлар бугун кенг қулоч ёзди. Муллазоирда лимончилик жадал ривожланиб, шунинг баробарида лимон кўчатлари етиштириш, кимёвий ва маҳаллий ўғитлар билан ишлаш, ички бозорда сотиш ва хорижга экспорт қилиш соҳасида улкан ютуқларга эришиляпти.

Лимонни қиш мавсумида ҳам бир маромда сақлаш мақсадида икки нафар маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан 1 минг 700 тонна сиғимга эга замонавий музлатгичли омборхона барпо этилди. Ҳозирда кунига 20-30 тонна, бир йилда ўртача 1000 тоннадан зиёд лимон Россиянинг турли ҳудудларига экспорт қилиниши таъминланяпти.

Ғаффор Умаров қишлоқнинг энг миришкор оиласи соҳиби, лимон етиштириш борасида катта тажрибага эга уста деҳқон ҳисобланади. Ҳамқишлоқлари сингари унинг хонадонидаги термос усулида иситиладиган 5 сотихли камхарж иссиқхонасида йилига ўртача 2,5-2,8 тонна лимон олинади. Бугун бозордаги энг арзон нархда ҳам бу 20 миллион сўмни ташкил этади. Бунга қўшимча равишда Ғаффор Умаровнинг минерал ва маҳаллий ўғитлар билан ишлов бериш, лимон кўчатлари етиштириб сотиш бўйича ҳам қўшимча даромади бор. Айни кунларда ушбу оила аъзолари 50 минг туп лимон кўчатини сотишга тайёрлаб қўйишган. Агар эҳтиёж бўлса, Ғаффор Умаров кўчатни жойига олиб бориб экиб бериш ва дастлабки йилларда белгиланган меъёр бўйича парваришлаш борасида ҳам амалий маслаҳатларини бериб бориши мумкин.

Миришкор деҳқонларимизнинг ҳаётий тажрибалари асосида қурилган иссиқхоналарни иситиш учун табиий газ ёки электр энергияси, ўтин-кўмирга эҳтиёж сезилмайди,-дейди Тожик МФЙ раиси Элбек Саидумаров. – Термос усули деб номланадиган мазкур ҳолатда иссиқхона асосан маҳаллий ўғитлар ёрдамида иситилади. Бу ҳам кам харажат қилиб, кўпроқ маблағга эга бўлиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалдаги яна бир самарасидир.

Бугунги кунда табиати сўлим, деҳқончилик қилиш учун қулай шароитга эга бўлган Сариқўрғон ҳудудидаги Тожик ва Қирғиз МФЙларда томорқадан унумли фойдаланиш борасида қувонарли ютуқларга эришилаётгани бежиз эмас. Боиси кейинги йилларда ушбу масканда яшовчи Муллазоир, Имомбоқи, Суюнчол сингари қишлоқлар аҳли ердан омилкорлик билан фойдаланиш, бу борада янги-янги анъаналарни жорий этиш соҳасида ҳамиша изланишдан чарчамайди. Замон билан ҳамнафаслик бу ҳудудда яшовчиларнинг турмуш тарзи, ҳаётга бўлган муносабатини тобора ўзгартириб, оилалардаги фаровонлик тобора яхши томонга ўзгаришини таъминламоқда.

Ҳар йили Тожик МФЙ бўйича камида 50-60 та ўзимизда ишлаб чиқарилган шинам автомашиналар сотиб олинади,-дейди лимончилик илми бўйича катта ҳаётий тажрибага эга Ғаффор Умаров. – Ҳозирги кунда қишлоғимиздаги 90 фоиз оилада енгил автомашиналар бор. Томорқадан самарали фойдаланиш ҳисобига муллазориликлар барча орзу-ҳавасларини рўёбга чиқармоқдалар.

Дарҳақиқат, Сариқўрғон ҳудудидаги ободлик ва фаровонлик бир қарашдаёқ яққол намоён бўлади. Замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида қад ростлаётган савдо ва умумий овқатланиш мажмуалари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари ҳавасингизни келтиради. Бу масканнинг сархил мева-сабзавотлари, ширин сувига қониб пишадиган гурунчи жуда ҳам харидоргир. Қишлоқ бозорида ҳудуд фермерлари, томорқачилар томонидан етиштирилган маҳсулотлар арзон нархларда сотилади. Шу сабабли Сариқўрғон бозори Қўқон ҳудуди туманларида жуда ҳам машҳур.

Бу масканни машҳур қилган яна бир жиҳати – баҳаво дам олиш масканлари ҳисобланади. Эрта кўкламдан бошлаб кеч кузгача ушбу жойлар ҳамиша юртимизнинг турли ҳудудларидан келувчи меҳмонлар билан гавжум бўлади. Шу боис ички туризмни ривожлантириш борасида Сариқўрғонда жуда катта имконият мавжуд. Айнан томорқадан фойдаланишдаги омилкорлик, деҳқончилик маданияти бу ерда туризмни истиқболли тармоғи – агротуризмни ривожлантиришда жуда ҳам қўл келади.        

 

Ботир МАДИЁРОВ.

Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.