Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди
2018-04-13 20:48:23 65
Бугун 2018 йил 13 апрель куни Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига битта – ташкилий масала киритилди. Унга кўра, Қўқон шаҳри ҳокими Раҳматали Жалилов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, ушбу вазифага Маъруф Усмонов тайинланди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Маъруф Усмонов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Шунингдек, у турли йилларда прокуратура органларида, жумладан, Тошкент ва Фарғона вилояти прокуратураларида масъул лавозимларда ишлаган. Қўқон шаҳар ҳокими лавозимида 2004-2006 йилларда ҳам меҳнат қилган.
Сессияда вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, депутатлар, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда Қўқон шаҳар фаоллари иштирок этди.