Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎШНИ ЭЛДА ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШГАНЛАР

×

 2021-02-17 10:09:51    57

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Фарғона шаҳрида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 27 йиллиги ҳамда Чекланган контингент ҳарбий қисмларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганлигининг 32 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Шаҳардаги Хотира майдонида Афғонистон тупроғида тинчлик учун курашда ҳалок бўлганлар хотираси ёд этилиб, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Фарғона шаҳридаги “Давр” мажмуасида бўлиб ўтган байрам тадбирида “Ветеран” бирлашмаси вилоят бўлими аъзолари – Афғонистонда йигитлик бурчини ўтаган ветеран ҳарбийлар, Афғон урушида ҳалок бўлган ҳамда урушдан кейин вафот этган аскарларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этдилар.

Афғон уруши фахрийларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси томонидан кўкрак нишонлари топширилди. 

Қўшни Афғонистон ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида бундан 41 йил аввал, 1979 йил 25 декабрда бошланган ҳарбий ҳаракат, 1989 йил 15 февраль куни Ҳайратон кўприги орқали қўшинларимизнинг олиб чиқиб кетилиши билан якун топганди.

Яқин ўн йил давом этган ҳарбий ҳаракатлар чоғида бизнинг республикамиздан Афғонистонга 65 минг нафарга яқин киши чақирилган, жангчиларнинг 1520 нафари ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини оғир тан жароҳатларини олганлар.

Афғон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Фарғона вилоятидан 10 мингдан зиёд аскарлар иштирок этишган, 171 нафар жангчиларимиз қўшни юртда қаҳрамонларча ҳалок бўлишган, 915 нафари ярадор бўлиб қайтишган. Афсуски, ўтган йиллар мобайнида турли касалликлар ва олинган жароҳатлар асоратлари туфайли 600 нафардан ортиғи ҳаётдан кўз юмишди.

Афғонистондаги ҳаракатлар чоғида жасорат кўрсатган ветеранларнинг бугунги кунда ёшларни тарбиялашдаги катта роли ҳамда ўрни, уруш йўлини босиб ўтган жангчилар сифатида уларга ватанга муҳаббат туйғуларини сингдириб, ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар этиб тарбия қилаётганликлари, Муҳтарам Президентимиз томонларидан таъкидланган фикр, “Эр йигитни – эр йигит тарбиялайди” тамойилига тўла мос келади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube