Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИРГУЛИДАГИ САНОАТНИНГ РИВОЖЛАНАЁТГАН ЯНГИ ТУРЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

×

 2021-02-19 15:26:46    48

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қиргули массивида фаолият олиб бораётган янги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.

Саноат кўчасида жойлашган “Winchemical” МЧЖ ўзбек-корейс қўшма корхонасида 30 дан ортиқ турдаги иссиқлик сақловчи изоляцион девор гулқоғозлари ва пол қопламалари ишлаб чиқарилади. Йиллик 1,5 миллион п/м маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 25 нафар маҳаллий ёшларнинг бандлиги таъминланган. "Winchemical” маҳсулотлари маҳаллий бозор билан бирга Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Корея ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда. 

Марказий Осиёда ва МДҲ давлатларида ягона PEX пенаполиэтилендан гулқоғозлари ва изоляция маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бу корхона, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йилда Корея республикасига расмий ташрифи доирасида эришилган келишувлар натижасида “Фарғонаазот” АЖнинг 49 фоиз шериклигида ташкил этилган.

Вилоят ҳокими, мутасаддиларга “Winchemical” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ва иссиқликни сақлашда 50 фоиз қўшимча самара берувчи маҳсулотларни ижтимоий объектлар қурилишида кенг қўллаш бўйича мулоҳазаларини билдирди.

Қиргулидаги собиқ троллейбус парки ҳудудида эса машина ва тиркамаларга ўрнатиладиган катта сиғимли цистерналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида корхона раҳбарлари ҳозирда корхонада 10 дан ортиқ ишчи-ходим фаолият олиб бораётганини ҳамда Туркиядан келтираётган ярим тайёр қисмлардан монтаж ишлари бажарилаётганини билдириб, яқин даврда цистерналарни тўлалигача шу ерда тайёрланишга ўтилаётганини, қўшимча 50-60 иш ўрни шаклланишини маълум қилишди.

Shirintoy маркаси остида болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқараётган корхонада эса, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қўшимча ер майдони талаб этилаётгани маълум бўлди. “Ишлаб чиқариш майдони кенгайса ,1000 тагача қўшимча иш ўрни яратаман” деган тадбиркор мурожаатини тезкор равишда ҳал этишга вилоят ҳокими томонидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube