Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-04-13 13:43:22    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 13 апрель куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят тадбиркорларининг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги ҳафталик Тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 100 нафарга яқин ишбилармонлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар вилоят раҳбариятига ўз масалалари бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатчилар ишлаб чиқариш фаолиятларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, банк кредити олишга кўмаклашиш каби масалалар билан бир қаторда давлат биноларидан имтиёзли фойдаланиш учун ижара шартномасини тузиш, аукционда ютиб олинган ер майдонидаги ноқонуний қурилган объектни бузиб ташланишини таъминлаб бериш, томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш учун кредит ажратиш, эркин иқтисодий зонадан ер майдони олиш, чорвачилик, қуёнчилик ва паррандачилик, шунингдек, гулчилик соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга, тадбиркорлик учун олинган ернинг кадастр ҳужжатларини тайёрлашга, қишлоқ хўжалиги экспортидан келиб чиққан дебитор қарздорликни сўндиришга ёрдам бериш каби турли ҳолатларда амалий ёрдам сўрадилар.

Ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббус диққат билан эшитилиб, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

“Олтиариқ туманида 6 нафар фермер фойдаланиб келаётган 16 гектардан зиёд ер МЧЖ томонидан олиб қўйилганди. У ерларда 180 нафар аҳоли иш билан банд эди. Қарийб 7 ойдан буён бизни қийнаётган ушбу муаммо аввалги қабулга келганимиздан сўнг ҳал бўлди. Энди бу ерларда узумчиликни ривожлантирамиз. Биз миннатдорчилик билдириш учун келдик”, - деди олтиариқлик меҳнат фахрийси ва фермер Содиқ Холиқов.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube