Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН 20 ТУРДАГИ ВЕЛОСИПЕДЛАР ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА

×

 2021-05-03 16:21:06    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш орқали хорижий сармоядорларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, саноат салоҳиятини юксалтириш, ички бозорни қўшимча қийматга эга маҳсулотлар билан тўлдириш, энг муҳими, янги савдо йўлакларини очишда эркин иқтисодий зоналар муҳим роль ўйнайди. Шу боис юртимизда ана шундай ҳудудлар ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳам бугун ривожланиш палласида бўлиб, ўтган давр мобайнида бу ерда қиймати 119 миллион долларлик 46 та лойиҳа амалга оширилиб, қарийб 4 000 та янги иш ўрни яратилди.

Ўтган йили 1,5 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 28,5 миллион долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. Янги фойдаланишга топширилаётган корхоналарда ҳам сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар тайёрланмоқда.

Эркин иқтисодий зонада ташкил этилган истиқболли лойиҳалардан яна бири 3,4 миллион долларга яқин инвестиция киритилган “Kokand Bicycles” хусусий корхонасидир. 

“Kokand Bicycles” хусусий корхонаси таъсисчиси Муҳсинбек Абдураҳимов ЭИЗ ҳудудида 2018 йилда иш бошлаган. Унга қадар Қўқон шаҳрида ўз ҳовлисида велосипедларни йиғиш билан шуғулланиб келган. Ўтган 2020 йилда бу корхонада MBF маркаси остида 170 мингдан зиёд велосипед ишлаб чиқарилган. Ҳозирда 200 нафар иш ўрни яратган тадбиркор йил бошидан Қирғизистонга 700 минг АҚШ доллари ҳажмида велосипедлар экспортини амалга оширган.

Учкўприк тумани ҳокимлиги ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube