Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА МЕВА-САБЗАВОТЛАРИ ЖАҲОН БОЗОРИДА ХАРИДОРГИР

×

 2021-05-06 15:33:33    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Жаннатмонанд диёримизда етиштириладиган мева-сабзавотлар жаҳон бозорида жуда харидоргир. Соҳада яратилган қулай тадбиркорлик муҳити, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қадоқлаш ҳамда қайта ишлаш жараёнида замонавий технологиялардан самарали фойдаланилаётгани экспорт салоҳиятини янада юксалтириш имконини бермоқда.

Фарғона шаҳрида фаолият бошлаган “ILYASOV” масъулияти чекланган жамиятида Россия ва яқин истиқболда Европа, дунёнинг бошқа қитъаларига экспортни амалга ошириш режалаштирилган.

Корхонада саралаш, қадоқлаш технологиялари ўрнатилиб, музлатгичли омборхоналар барпо этилди. Гилосни қайта ишлаш ускуналаридан фойдаланишда инсон омили иштирок этмайди. Фақат саралаш линияларида қўл меҳнати зарур.

– Тадбиркорларга ўз маҳсулотини Россиянинг “Магнит”, “Ярче” каби савдо дўконлари тармоғига тўғридан-тўғри сотишга ҳам кўмаклашамиз, — дейди корхона раҳбари Фахриддин Илясов. – Бизнинг экспорт бозоримиз орқали савдо тармоқларига видео кузатув тизими ёрдамида онлайн ва бирламчи юк топшириш имконияти ҳам яратилган.

Айни пайтда корхона қошида божхона, карантин назорати, мева-сабзавот бозори, фитосанитария лабораторияси, масофадан кузатиш тизими ҳамда савдо майдончаси фаолият кўрсатмоқда.

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят сектор раҳбарлари ва экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлар иштирок этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube