Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ: ҚУВАСОЙНИНГ “ГУЛИСТОН” МАҲАЛЛАСИДАГИ ТАШЛАНДИҚ ЎЙИНГОҲ ЗАМОНАВИЙ СПОРТ МАЖМУАСИГА АЙЛАНДИ

×

 2021-06-01 16:57:38    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувасой шаҳри, “Гулистон” маҳалласи ҳудудида қаровсиз қолиб кетган футбол майдони ўрнида реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилган замонавий спорт мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Президентимизнинг жорий йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда Давлат божхона қўмитаси маблағлари ҳисобидан жорий йил 1 июнь кунига қадар қаровсиз қолиб кетган ушбу футбол майдонини замонавий талабларга мос равишда реконструкция қилиш бўйича топшириқ берилган эди.

Мазкур топшириқ асосида Давлат божхона қўмитаси маблағлари ҳисобидан 550 миллион сўм ажратилди ҳамда керакли қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида, тўлиқ якунига етказилди.

Замонавий талабларга мос равишда реконструкция қилинган футбол майдонининг очилиш маросими 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига тўғри келгани ҳам қувонарлидир.

Сўнгги даврда бешта муҳим ташаббус доирасида оммавий спортни ривожлантирилаётгани, “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил декабрдаги алоҳида қарорлари натижасида юртимизда футбол янги босқичга кўтарилди. Бунда ҳаваскор футболни ривожлантириш ўзига хос ўрин тутади.

Бугунги замонавий талабларга мос равишда реконструкция қилинган футбол майдонида яратилган шароитлар шу ҳудудда яшайдиган аҳолининг спорт билан ҳамнафас бўлиб яшашларига имконият яратиб беради.

Янги ўйингоҳда 400 га яқин томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган ўриндиқлар, югуриш йўлакчалари, замонавий кийиниш хоналари мавжуд бўлиб, тунги ёритиш тизими ҳам ўрнатилган.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube