Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ”ZIRAAT BANK UZBEKISTAN” ФИЛИАЛИ ОЧИЛДИ

×

 2021-06-02 17:07:25    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида Туркиядаги “Ziraat bankası”нинг Ўзбекистондаги шўъба банки ҳисобланган “Ziraat Bank Uzbekistan” филиали тантанали тарзда очилди. Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанддан сўнг Фарғона ушбу банк филиали фаолият олиб борадиган учинчи вилоятга айланди.

Очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олгун Бекар, “Ziraat Bank Uzbekistan” бошқарув раиси Зафер Жанполат, тадбиркорлар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни очиб берган Хайрулло Бозоров, Президентимиз раҳбарликларида сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган катта ислоҳотлар натижасида иқтисодиётнинг тобора либераллашиб бораётгани, қулай инвестициявий муҳит шаклланаётганига эътибор қаратиб, Фарғонада “Ziraat Bank” филиалининг очилиши, инвесторлар оқимининг янада кўпайишига олиб келишига умид билдирди.

Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олгун Бекар, Буюк Ипак Йўли устида жойлашган Фарғона вилояти асрлар давомида минтақанинг асосий қишлоқ хўжалиги, тижорат, илм-фан ва маданият марказларидан бири бўлганини таъкидлаб, турк сармоядорлари учун бугунги кунда Ўзбекистондаги энг жозибадор вилоятлардан бири эканини қайд этди.

“Ziraat Bank Uzbekistan” бошқарув раиси Зафер Жанполат, Фарғонадан кейин Наманган, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ҳам филиал очиш режаси мавжудлигини маълум қилди. “Банк соҳасида замонавий хизматларни олиб кириш билан бирга, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ўзаро савдо айланмаси ҳажмини юксалтиришга ҳамда Туркиянинг банк секторидаги тажрибаларини қардош Ўзбекистон билан баҳам кўриш ҳам стратегик режаларимиз қаторидан ўрин олади. Зираат Молиявий Гуруҳи ўлароқ ота ватанимизнинг бу баракали тупроғи – Фарғонада филиалимизни очаётганимиз бизга ифтихор беради.”, деди Зафер Жанполат.

1863 йилда Усмонийлар даврида ташкил топган ва салкам 160 йиллик тарихга эга “Зираат Банк” бугун дунёнинг 19 та мамлакатида ўз шўъбаларига эга. Туркияда банкнинг 1800 дан зиёд филиаллари мавжуд.

“Ziraat Bank Uzbekistan” 1993 йили Ziraat bankası ва Ўзбекистоннинг Агробанки ҳамкорлигида “Ўзбекистон-Туркия банки” – UT Bank сифатида ташкил топган. 2017 йил 30 ноябрда Ziraat bankası томонидан Агробанк тасарруфидаги UT Bank ҳиссалари тўлиқ сотиб олингач, банк номи “Ziraat Bank Uzbekistan” деб ўзгартирилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube