Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ҲАМКОРЛИК КЕНГАШИ МАМЛАКАТЛАРИ ТУРИЗМ ВАЗИРЛАРИ ҚЎҚОНГА КЕЛИШМОҚДА

×

 2021-06-22 18:44:35    54

PDF юклаш
Чоп этиш


23-24 июнь кунлари Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтади. 

Ушбу тадбирларда иштирок этиш учун келган Туркиянинг туризм вазирлиги делегацияси аъзолари бугун, 22 июнь куни Фарғона халқаро аэропортида вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси вакиллари томонидан кутиб олинди. 

Қўқон шаҳри мезбонлик қиладиган йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш, Қўқон шаҳрини "Замонавий ипак йўли" дастурига киритиш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни тиклаш каби муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шу билан бирга, хорижий иштирокчилар туризм соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, зиёрат туризми имкониятлари, Фарғона вилоятининг ҳунармандчилик, экотуризм ва гастрономик салоҳияти билан таништирилади.

Бугундан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар делегациялари вакиллари Фарғонага етиб келишни бошладилар.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Президенти томонидан 2019-2020 йилларда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитлари доирасида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш ҳамда ташкилот доирасида туризм соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари Туркий кенгаш доирасида амалга оширилаётган «Modern Silk Road» қўшма туризм маршрути лойиҳасига киритилиши таъминланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube