Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ФАРҒОНАЛИК ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР ЁШЛАР ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАР БИЛАН МУКОФОТЛАНДИЛАР
2021-06-30 09:51:34 39
30 июнь — Ёшлар куни куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшлар сифатида фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида 6 нафар фарғоналиклар ҳам бор:
«Дўстлик» ордени билан:
Норматов Хуршид Абдурашидович
Фарғона шаҳридаги «Uz-Segang» қўшма корхонаси таъсисчиси, Фарғона вилояти.
«Келажак бунёдкори» медали билан:
Абдуразоқов Оллоёр Алижон ўғли
Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» хусусий корхонасининг экспорт-импорт масалалари бўйича директори, Фарғона вилояти;
Мухторов Мардонхўжа Мухаммаджон ўғли
Бувайда туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Фарғона вилояти;
Хакимов Сардор Анваржон ўғли
Олтиариқ туманидаги «Олтиариқ баракали» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти.
«Шуҳрат» медали билан:
Убайдуллаев Абдувохид Мухиддин ўғли
Бағдод туманидаги «Бағдод замин асали» деҳқон хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти;
Умаров Мавсимжон Мамуржонович
Олтиариқ туманидаги «Мавсум агрологистика» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, Фарғона вилояти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube