Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИ ҚУРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-07-16 15:24:28    54

PDF юклаш
Чоп этиш


2021 йил давлат дастурига асосан, Фарғона вилоятида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 37 дона болалар спорт майдончалари қурилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан дастурга қўшимча равишда яна 80 дона болалар спорт майдончалари ҳамда “Work out” лар қуриш режалаштирилган ва бу ишларнинг якуний босқичлари амалга ошириляпти.

Фарғона шаҳридаги “Лолазор” маҳалласи А.Қодирий кўчасида жойлашган 187-189-сонли уйлар олд қисмига 110 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари эвазига болалар майдончасининг қурилиши якунланди. Ҳудудда мингдан зиёд аҳоли бўлиб, фарзандларига яратилган қулайликлардан барча мамнун.

“Шакарқишлоқ” МФЙ Тарона кўчасида 16-17 кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудга ҳам 120 миллион сўм маблағ сарфланиб, замонавий болалар майдончаси қурилмоқда. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами олдидан уни болажонлар ихтиёрига топшириш мақсад қилинган. 

Ушбу майдончаларда ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилиб, масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла томонидан доимий назорат қилиниши белгиланган. Шунингдек, яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube