Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 308 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВОДИЛДАГИ “ЧИНОР ТАГИ” ИСТИРОҲАТ БОҒИ ТЎЛИҚ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНАДИ

×

 2021-08-18 19:46:14    156

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона тумани Водил ҳудудида жойлашган “Чинор таги” истироҳат боғини кўздан кечирган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, боғни тўлиқ реконструкция қилиш бўйича топшириқ берди.

Туман секторлари раҳбарлари билан ўзининг кўркам ва салқинлиги билан ажралиб турадиган мазкур боғ ҳудудини кўздан кечирган вилоят ҳокимига, бу ердаги Ислом оламининг улуғ мутасаввиф донишмандлари орасида ўзига хос мўътабар ўрин тутган Хожа Аҳмад Валийнинг мақбараси ҳамда ҳудуддаги минг йиллик азим чинор ҳақида маълумот берилди.

Боғнинг қаровсиз ҳолати, эскирган атракционлар ҳамда оилавий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган бошқа объектлар, ёритиш тизимининг йўлга қўйилмаганлиги вилоят раҳбари томонидан танқид қилинди.

Хайрулло Бозоров, “Чинор таги” истироҳат боғининг топографик съемкасини ўтказиш ҳамда тўлиқ реконструкция ишларини амалга ошириш учун боғнинг янги лойиҳасини жадал суръатларда тайёрлаш бўйича топшириқ берди. Истироҳат боғида реконструкция ишлари бу йилги мавсумнинг якунланиши билан бошланиши ҳамда келгуси боғ мавсумига қадар якунланиши белгилаб берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube