Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҲОВЛИСИДА ҚУРИЛИШНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ, ЭҲТИЁЖМАНД НОГИРОН АЁЛГА УЙ БЕРИЛИШИ, ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА КРЕДИТЛАР: ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ БАҒДОД ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛИДА ЎНЛАБ МУАММОЛАР ЖОЙИДА ЕЧИМ ТОПДИ

×

 2021-09-16 08:56:40    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бағдод туманидаги “Мурувват” МФЙ ҳудудида вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ва шаҳар-туманлар ҳокимлари ўринбосарлари иштирокида аҳоли мурожаатларини эшитди. Сайёр қабулда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 70 нафардан зиёд фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган, ўйлантираётган муаммолар ва масалаларни ўртага ташладилар.

Фарғона тумани Кончилар шаҳарчасида истиқомат қилувчи нуроний Ҳусанбой Асилов тиббиёт муассасаларида даъволанишда муаммоларга дуч келаётганлигини, уни турли баҳоналар билан сарсон қилишаётганини маълум қилди. Ҳолат вилоят ҳокими томонидан назоратга олиниб, отахонни даволанишида кўмак кўрсатиладиган бўлди.

Фарғона туманидан келган Маҳфузахон Баҳриддинова, Севара Файзиматоваларнинг ҳам уй-жой масаласидаги муаммолари ижобий ҳал этилиши белгиланди. Бунда Баҳриддиновалар оиласига уй-жой учун банкка тўловнинг кечиккан 12,5 миллион сўмлик қисми ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди.

 Фарғона шаҳридаги мослаштирилган ётоқхонада яшовчи 1-гуруҳ ногирони Гулбаҳор Нажмиддинованинг мурожаати жойнинг ўзида ечим топди. Унга Президентимиз эътибори тушган Бағдод туманидаги “Мурувват” МФЙда қурилаётган 2 хонали уйлардан бири берилиши айтилди.

 - Мен жуда миннатдорман. Турмуш ўртоғим ва 2 нафар фарзандим билан энди шу ерда яшаймиз, - деган Гулбаҳор Нажмиддинованинг кўзларига севинч ёшлари тўлди.

 Қабулда Омонжон Комиловнинг Ўзбекистон туманида қурилишини бошлаган хусусий спорт мактаби бинолари остидан ўтган газ қувурлари билан боғлиқ муаммоси ҳам ечим топди ва мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

Фуқаро Бахтиёр Мирзаевнинг Фарғона шаҳри Сайлгоҳ кўчасида кўп қаватли турар-жойлар ҳовлисида болалар майдончаси ва спорт майдончаси ўрнида, мавжуд уйлардан атиги 6 метр масофада кўп қаватли бино қурилиши ишлари бораётгани юзасидан мурожаати ортидан ушбу қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатма берилди, вилоят прокуратураси ушбу қурилиш билан боғлиқ ҳужжатларни ўрганиб чиқиши белгиланди.

Қоронғу соатларга қадар давом этган қабул жараёнида фуқаролар, иссиқхона қуриш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кредит олиш, моддий кўмакка эга бўлиш, ишга жойлашиш, ўз фарзандларининг олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришлари учун шарнома тўловларига ёрдам олиш, электр таъминоти сифатини яхшилаш, бузилган уйлари ўрнига олишлари керак бўлган янги уйларга эга бўлиш жараёнларини тезлаштириб бериш, янги ўзлаштириладиган ерлардан жой олиш, иш билан таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, каби турли масалаларда кўплаб мурожаатларни амалга оширдилар. Ҳар бир масалани диққат билан эшитган вилоят раҳбари уларга аниқ ечимларни айтди. Кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари ечими жойида белгилаб берилгани йиғилганлар томонидан мамнуният билан қаршиланди.

Муддат талаб қилинадиган муаммолар ўрганилиб, чора-тадбирлар белгиланадиган бўлди. Ечими йўқ масалаларга ҳам аниқ жавоблар қайтарилди. 

Афсуски, қабулда айрим юртдошларимизда боқимандалик кайфияти борлиги, гарчи ҳудуд масъуллари кўпдан кўп ёрдамлар берилаётганини айтаётган бўлса-да, бундан етарлича қаноат қилмаётганлик ҳолатлари ҳам кўзга ташланди. Уларга ҳам муаммолар аста-секин ҳал этилиб борилаётганлиги, инсон ўзи ҳам олдинга интилиши, ҳаракат қилиши зарурлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube