Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ШИКСИН ЧЕН БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ФАРҒОНАДА БЎЛДИ

×

 2021-10-01 20:05:12    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Шиксин Чен бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида бугун Фарғона вилоятида бўлди. 

Меҳмонлар дастлаб кўҳна Қўқон шаҳри марказидаги XIX аср меъморий ёдгорлиги бўлган Худоёрхон саройини бориб кўрдилар. Осиё тараққиёт банки вакилларига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ҳамроҳлик қилди. Қўқоннинг охирги хони Худоёрхон томонидан 1863 йилдан қурилиши бошланган саройнинг барпо этилиши жараёнлари, ўзига хос меъморий қиёфаси ҳақида мажмуа ходимлари атрофлича маълумот бердилар.

Шундан сўнг Риштондаги халқаро кулолчилик марказида туман ҳокими Суфхонжон Солиев ва мутасаддилар делегация аъзоларини қарши олишди. Марказдаги Риштон тарихи музейи, 20 та икки қаватли кулоллар хонадони ва улардаги устахона, савдо дўконлари меҳмонларни ҳайратга солди. Ўзбекистон халқ устаси Алишер Назиров кулолчилик маҳсулотларининг тайёрланиш босқичлари, улардаги миллий урф-одат ва анъаналарнинг уйғунлиги тўғрисида сўзлаб берди.

Кейинги манзил Олтиариқ туманидаги “Холмуродов Имарали” фермер хўжалиги бўлди. Туман ҳокими Холмирза Ниёзов ҳудуд бренди бўлган узумлар ҳамда анор маҳсулотлари билан меҳмонларни сийлади. Шу ерда делегация ташрифидан кўзланган бош мақсад Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари эвазига амалга оширилган наслли қорамоллар етиштириш лойиҳаси билан ҳам танишилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 ноябрда “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, 2 фоиз ставкада, шу жумладан, 5 йил имтиёзли даврга 25 йилда қоплаш муддати билан қиймати 150,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз битими имзоланган.

Умумий қиймати 237,45 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган лойиҳанинг бир қисми айнан Олтиариқ туманида амалга оширилмоқда. “Холмуродов Имарали” фермер хўжалигида амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 254 минг долларга тенг бўлиб, унинг 174 минг долларлик қисми Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобланади.

Ҳозирда Германиядан 64 бош Симментал зотли бўғоз сигирлар олиб келиниб, парвариш қилинмоқда. 8 та янги иш ўринлари яратилган. 

Делегация аъзоларига амалга оширилган босқичлар ҳақида маълумот берилди. Улар бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Келажакда Фарғонада нафақат қишлоқ хўжалиги, чорвачилик бўйича балки тадбиркорликнинг бошқа йўналишларида ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида эканликларини таъкидлашди.

Меҳмонлар Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” фабрикасида ҳам бўлишди. Чунки, ушбу жой бутун дунёдан туристларни ўзига жалб қилмоқда. 200 йилдан ортиқ тарихга эга бино ва 1890 йилда экилган тут дарахти, ўзбек миллий матолари ва уларнинг яратилиши, пилла қуртини парвариш қилишдан тортиб, ундан ипак олиш ва ҳеч қандай қўшимчаларсиз табиий маҳсулотлардан либослар тайёрлашгача бўлган жараёнлар таништириб ўтилди.

Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шиксин Чен бошчилигидаги делегация Фарғонага ташрифини якунлаб, қўшни Наманган вилоятига йўл олди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube