Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-10-04 18:43:39    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун ижтимоий тармоқларда “Хайрулло Бозоров чин етим боланинг 76 млн сўмлик ипотека кредитини тўлаб берди” сарлавҳали материал эълон қилинди. Ушбу материал юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан қуйидагилар маълум қилинади:

Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзолари сифатида тарбиялаш бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида олиб борилаётган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш масаласига катта эътибор қаратиб келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарори ҳам бу тоифадаги болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Ушбу қарорга асосан 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратиб борилади, бунинг учун жорий йилнинг ўзида бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтирилади.

Қарор билан 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой харид қилишнинг мақсадли параметрлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси бюджетидан ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Фарғона вилоятида 26 та бундай уй-жойлар харид қилиниши белгилаб берилган. Марғилонлик чин етим фуқаронинг уй-жой учун ипотека кредити тўлови ҳам ана шу қарор доирасида амалга оширилган бўлиб, буни вилоят ҳокими номи билан боғланиши нотўғри экани маълум қилинади.

Оммавий ахборот воситаларидан ва ижтимоий тармоқдаги каналлардан расмий манбага эга бўлмаган бундай ахборотларни тарқатмаслик сўралади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube