Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 252 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ ТУҒРУҚ КОМПЛЕКСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-10-05 14:37:02    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 105 ўринга мўлжалланган янги туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар секторлари раҳбарлари, сенаторлар, вилоят соғлиқни сақлаш тизими масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. 

Дастлаб кекса нуронийлар, имом-хатиблар иштирокида эзгу ниятлар қилиниб, дуога қўл очилди. 

Тадбирда сўз олганлар ушбу тиббиёт масканида туғилажак фарзандлар келажакда юртимизга, халқимизга, ватанимизга хизмат қиладиган, соғлом, баркамол, ватанпарвар йигит ва қизлар бўлишсин деб тилак билдирдилар.

- Дуога қўл очганда ҳамиша тан-сиҳатлик, хотиржамлик тиланади. Саломатлик бўлса инсон фикрлайди, тафаккур қилади. Соғ танда соғлом ақл бўлади, ривожланиш бўлади. “Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор” тамойили асосида мамлакатимизда сўнгги 4-5 йилда тиббий хизмат сифатини ошириш йўлида катта ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу объект учун бюджетдан 20 миллиард сўм маблағ ажратиб берилгани ҳам репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш масалаларига Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасидир. Қисқа муддатда туғруқ бўлимининг 1958 йилда қурилган 80 ўринли эски биноси бузиб ташланиб, барча имкониятларга эга бўлган янги туғруқхона фойдаланишга топширилмоқда, - деди вилоят ҳокими.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 27 майдаги тегишли қарорига биноан юртимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ва замонавий русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналарини харид қилиш белгиланган эди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизга биринчи босқичда келтирилган, Жиззах автомобил заводида ишлаб чиқарилган 10 та А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларига топширилди. 

Шундан сўнг вилоят фаоллари иштирокида рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар шаҳардаги 80 минг нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган туғруқ комплексида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube