Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ «СЎҒД-2021» ХАЛҚАРО САВДО ЯРМАРКАСИДА МУҲИМ КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШДИ

×

 2021-10-20 19:19:09    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 20 октябрь куни Хўжанд шаҳридаги «Қасри Варзиш» стадионида турли давлатлар ва вилоятларнинг инвестиция ва туризм салоҳиятини ифода этган кўргазмалар ташкил этилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Сўғд вилояти раиси Раджаббой Аҳмадзода ташриф учун меҳмонларга миннатдорчилик билдирди. Хорижий давлатлар, хусусан, Ўзбекистон билан дўстона муносабатлар ривожланиб бораётганини қайд этди.

Шундан сўнг Тожикистон ҳукумати аъзолари, делегациялар раҳбарлари билан биргаликда кўргазмалар кўздан кечирилди. Эътиборлиси, Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар меҳмон-у мезбонларда илиқ таассурот қолдирди. Тожикистонлик тадбиркорлар, журналистлар катта қизиқиш билдирдилар. 

Меҳмон ишбилармонлар билан жойнинг ўзида ҳамкорлик қилиш, инвестиция киритиш масалаларида келишувларга эришилди. Дон, қурилиш маҳсулотлари ва бошқа яна бир қатор йўналишларда 3 млн. АҚШ долларига яқин экспорт шартномалари имзоланди.

Туризм йўналишида ҳам Фарғона ва Сўғд вилоятлари мутасаддилари ўртасида 1,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги меморандумларга имзо чекилди.

Халқаро савдо ярмаркасида вилоятимиздан қатнашган тадбиркорлар томонидан жами бўлиб 11 млн. 500 минг АҚШ долларлик шартномалар тузилди.

Шу куни икки вилоят масъуллари савдо-инвестициявий ва туризм алоқаларини янада жонлантириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан келишиб олдилар.

Фарғона вилояти делегациясининг Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятига қилган икки кунлик ташрифи ўз якунига етди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube