Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ВОДИЙ ВИЛОЯТЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ЛОЙИҲА ФАРҒОНАДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2021-11-16 10:02:23    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов БМТ Тараққиёт дастурининг Комплекс тикланиш ва маҳаллий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси Том Торогуд ҳамда лойиҳа менежери Исомиддин Акрамовларни қабул қилди.

Учрашув аввалида Исомиддин Акрамов Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, “Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш (2021-2024)” лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

"Ушбу лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури томонидан маҳаллий хамжамиятлар ва минтақавий манфаатдор томонларнинг иқлим ўзгариши ва унинг таъсири билан боғлиқ таҳдид ва хатарларга чидамлиликни ошириш мақсадида ишлаб чиқилган”,- деди лойиҳа менежери.

Хусусан, лойиҳа Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг трансчегаравий зонаси – Фарғона водийсида барқарорликни таъминлаш ва иқлим ўзгаришига чидамли ривожланиш моделларини ишлаб чиқиш учун кўмаклашишга қаратилган. Давлат идоралари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва манфаатдор томонлар, шунингдек Фарғона водийсида яшовчи аҳоли билан яқиндан ҳамкорлик қилиниб, иқлим ҳавфларини баҳолаш бўйича билимлар базаси яратилади ва салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Шу жумладан қўшни мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аҳолини кутилаётган ҳавфлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиш механизмлари тадбиқ қилинади ва бунда жамоатчилик иштироки таъминланади. 

Тадбирда лойиҳа қизғин муҳокама қилиниб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни, касалликларни жойларга чиқиб ўрганиш ва аниқ ечимлар белгилаш таклифи билдирилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва ишларни доимий таҳлил қилиб бориш учун тизим вакилларидан аниқ масъулларни белгилаш зарурлигини таъкидлади. Қувасой шаҳри, Фарғона, Ўзбекистон ва Сўх туманларида лойиҳа доирасида ўрганишлар олиб борилиб, иқлим ўзгариши хавфлари тўғрисида аҳолини олдиндан огоҳлантириш механизмлари ва профилактик чораларни амалга оширишга келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube