Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ОСМОНИДА УЛКАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАЙРОҒИ ҲИЛПИРАДИ

×

 2021-11-18 19:28:57    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғонада Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги, шаҳар ҳокимлиги ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамкорлигида “Фарғона” дала-ўқув майдонида ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари барчани байрам билан табриклаб, ўттиз йилдан буён байроғимиз халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳон аро ифодаси рамзи бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

“Юртимиз байроғи – ўтмиш, бугун ва келажагимизнинг ёрқин тимсолидир. Мусаффо осмонимиз узра мағрур ҳилпираётган юрт байроғини кўрган пайтимизда қалбларимиз беихтиёр тўлқинланади, фахр-ифтихор пайдо бўлади. Айниқса, мана шундай тадбирларни кўпроқ ўтказишимиз керак. Ёшларимизни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялашда бунинг аҳамияти катта. Бу байрам ҳам бизнинг ғурур-ифтихоримиздир”, - деди Ҳайрулло Бозоров.

Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган. Буюк соҳибқирон Амир Темур ғолиблик байроғини юксак кўтарди. Бугунги кунда Истиқлол туғи сифатида яна самоларга бўй чўзган байроғимиз кучли давлатимизнинг, қудратли армиямизнинг ҳимояси остида экани бизни қувонтиради, буюк Ўзбекистонимизнинг эртанги порлоқ келажагига бўлган ишончимизни мустаҳкамлайди. Шу маънода кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар ва ёшлар қатнашган тадбирда ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳам ташкил этилгани байрамнинг моҳиятини янада оширади.

Фарғона шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ҳаво десантчиларининг давлатимиз байроғи билан сакраш машқлари намойиш этилди. 2 минг 500 метр баландликдан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 1 100 метр квадрат ҳажмдаги шакли билан экстремал шароитда парашютдан амалий сакраш машқи эса иштирокчилар қалбида фахр-ифтихор уйғотди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube