Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАН НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ СИФАТИДА УЗУМ КЎЧАТЛАРИ ЮБОРИЛДИ 

×

 2021-12-07 23:16:44    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Олтиариқ узумчилик тажрибасини янада оммалаштириш мақсадида Навоий вилоятининг Кармана туманига Президент совғаси сифатида 6 хил навдаги экспортбоп узум кўчатлари жўнатилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, туман секторлар раҳбарлари, нуронийлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, деҳқон ва фермерлар иштирок этди.

Олтиариқлик узумчилик кооперацияси раҳбари Исажон Бойматов давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда узумчилик йўналишига катта эътибор қаратилаётганлигини, имтиёзлар берилаётганлигини айтди.

- 10 гектар майдонга қудуқ қазиш учун 120 млн сўм субсидия ажратиляпти. Бу деҳқон ва фермерларга жуда катта имконият. Ишчи ўрни яратиб, экспорт салоҳиятимиз ортмоқда. Бугун Кармана туманига ҳам 200 гектардан зиёд майдонга экиш учун Ризамат ота, Мерседес, Кетмонсопи, Ҳусайни каби 6 хил навдаги узум кўчатларини юборяпмиз. Ўзимиз ҳам бориб, Олтиариқдаги каби боғларни яратишга ҳиссамизни қўшамиз,-деди Исажон Бойматов.

Шу куни кексалар иштирокида дуолар қилиниб, узум кўчатлари ортилган автомашиналар карвони Навоий вилоятига йўл олди.

Олтиариқ тумани ўзининг узумлари ва узумчилик мактаби билан юртимизда ҳам, хорижда ҳам машҳур. Вилоятдаги 7 минг 834 гектар узум боғларидан 2 минг 250 гектаридан зиёди айнан Олтиариқ туманида жойлашган. Мамлакатимизда узумчиликни ривожлантиришда ушбу туман намуна сифатида олинган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube