Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ “НАДИРМАТ” МФЙДА ШАҲАР ПРОКУРОРИ ТАШАББУСИ БИЛАН ЗАМОНАВИЙ БОҒЧА ҚАД РОСТЛАДИ

×

 2021-12-11 10:55:23    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун вилоят секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Марғилон шаҳрида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда сўнгги ойларда амалга оширилган ишларни ўрганиш жараёнида “Обод маҳалла” дастурига тушган “Надирмат” МФЙдаги 11-давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Шаҳар прокурори ташаббуси билан Марғилондаги 31-мактабнинг қаровсиз биноси ўрнида барпо этилган масканга 1,5 млрд. сўмга яқин маблағ сарфланган бўлиб, унинг 1,1 млрд. сўми вилоят маҳаллий бюджети маблағлари бўлса, қолгани ҳомийлар кўмаги билан амалга оширилди. Натижада 8400 нафардан ортиқ аҳолиси бўлган МФЙда болажонлар учун 120 ўринли барча қулайликларга эга бўлган боғча қад ростлади. 20 нафар надирматликлар иш билан таъминланди.

Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар бино ичидаги шарт-шароитлар билан танишдилар. Айниқса, ҳудуддаги киши ҳавасини келтирадиган замонавий болалар спорт майдончаси тадбир меҳмонлари эътиборини тортди.

Вилоят ҳокими маҳалла нуронийлари билан суҳбатлашар экан, улар дастур доирасида ҳудудда ичимлик суви тармоғи тортилиб, электр таъминоти яхшиланганини, кўчалар асфальт қилинганини айтиб, бу ишларнинг барчаси давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси эканини мамнуният билан қайд этишди. Оқсоқоллар дуога қўл очиб, юртга тинчлик, қут-барака тиладилар.

Ҳозирда Марғилон шаҳридаги мавжуд 159 та боғчанинг 33 таси давлат мактабгача таълим муассасаси бўлса, 11 таси давлат хусусий-шериклик асосида фаолият олиб боради. Шунингдек, 110 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда 5 та хусусий боғчалар бўлиб, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичи 80 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube