Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АСФАЛЬТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, МОЙНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ, 4 ҚАВАТЛИ ГИПЕРМАРКЕТ – ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МАРҒИЛОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-12-11 10:58:37    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Марғилон шаҳридаги “Наврўз” МФЙда тадбиркор Баҳромжон Қурбонов томонидан ташкил этилган асфальт ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Бу ерда 20 та иш ўрни яратилган бўлиб, 228 минг долларлик лойиҳа доирасида йилига 85 тонна маҳсулот тайёрлаш режа қилинган.

Шунингдек, тадбиркорнинг шаҳардаги Чаманзор кўчасида жойлашган, автомобиль мойларини қайта ишлаш лойиҳаси ҳам бориб кўрилди. Ҳозиргача қурилаётган мазкур заводда 3 млрд. сўмлик ишлар қилинган бўлиб, умумий лойиҳа қиймати 6,5 млрд. сўмни ташкил этади. Эътиборлиси, йилига 30 тонна мойни қайта ишлаш натижасида яна 27 тонна тоза мой олиш имконияти яратилади. Вилоят ҳокимининг тадбиркор билан мулоқотида қурилиш жараёнлари ва ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида сўз борди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарлари шаҳар марказининг Б.Марғилоний кўчасидаги собиқ автотураргоҳ ўрнига барпо этилаётган 4 қаватли замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси лойиҳаси боришини ҳам кўздан кечирдилар. Бу ерда озиқ-овқат, кийим – кечак савдо дўконлари, болалар ўйингоҳи, ўқув-марказлари ва офислари ташкил этилади. Тадбиркор Ўткир Аҳмедов “Марғилон гипермаркет” МЧЖ томонидан келгуси йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган ва лойиҳа қиймати 40 млрд. сўм бўлган мажмуа ҳақида атрофлича маълумот берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube