Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ИЛК РАҚАМЛИ БАНК ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ: ВИЛОЯТИМИЗДА ТBC BANK МИНТАҚАВИЙ ШОУ-РУМИ ОЧИЛДИ

×

 2021-12-23 12:01:26    43

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоятимизда илк рақамли банк ўз фаолиятини бошлади. Фарғона шаҳрининг Юксалиш кўчасида Грузиянинг ТBC Банки минтақавий шоу-румининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов, “ТBC Банк” АТБ Бошқарув кенгаши раиси Спартак Тетрашвилилар иштирок этишди.

Сўз олганлар вилоятимиздаги мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, янги банк фаолият бошлаётганлигини, унинг ўзига хос жиҳатларини айтиб ўтишди. Эътиборлиси, мазкур банк хизматларидан онлайн фойдаланилади. Фойдаланувчилар учун ТBC UZ иловасида рўйхатдан ўтиб, тўлақонли мижозга айланиш, шунингдек, банк картасини олиш борасида малакали мутахассислардан маслаҳатлар олиш имконияти яратилган.

30 йиллик тарихга эга бўлган Грузия ТBC Банкининг Фарғона шоу-румида ҳозирги кунда 30 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Янги банк иш бошлаши билан вилоятимизда хорижий банклар сони учтага етди ва бугунги кунда жами 22 та акциядорлик тижорат банклари фаолият олиб бормоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube