Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: РЕЖА УЧУН ЭМАС, МАНФААТ УЧУН ИШЛАЙДИГАН ДАВР КЕЛДИ

×

 2021-12-27 22:34:13    46

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун келгуси йил мавсуми учун мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини марказлашган ҳолда таъмирлаш-созлаш ишларининг якуний жараёнларини кўздан кечириш мақсадида Бағдод ва Риштон туманларида бўлди.

Вилоят раҳбари, Бағдоддаги “Fergana Spinning” МЧЖ ҳамда Риштондаги “Рус-Ўзбек текс” кластер корхоналарининг машина-трактор парклари ҳудудида жамланган техникаларни кўздан кечирар экан, техника – деҳқоннинг қаноти экани, уни тежаб-авайлаган, созлигини таъминлаб турган фермер борки, ўз манфаати учун иш тутганига эътибор қаратди.

- Авваллари режа учун ишланган бўлса, энди манфаат учун ишлайдиган давр келди, - деди Хайрулло Бозоров қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерлар билан учрашувда. – Тўғри, режа керак, лекин бу режани ифодаловчи рақамлар фермернинг даромади ошишига, манфаати ортишига ҳам хизмат қилиши керак. Жорий йилда бутун вилоят миқёсида техникаларнинг созлигига, қатор ораларига қўшимча агротехник ишлов беришга алоҳида эътибор қаратдик. Натижада, пахта етиштиришда ўртача ҳосилдорлик ўтган йилга нисбатан 4 центнерга ошиб, 34 центнерга кўтарилди. Албатта, бу осонликча бўлгани йўқ, лекин уддаласа бўладиган вазифа эканига ишонч ҳосил қилдик. Қўшимча ҳосилдорлик бу – қўшимча даромад дегани. Яхши даромад олган фермерда янги техника сотиб олишга имкон туғилади, ишчиларига алоҳида эътибор билан қарайди, келгуси йилда янада юқори маррани кўзлайди.

Учрашувлар чоғида туманлардаги илғор механизаторларга 2 миллион сўмдан мукофот пуллари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube