Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУРҚАТ ТУМАНИДА 20 НАФАР БОЛАЖОННИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-01-09 19:33:18    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон қадрини улуғлашга қаратилган хайрли тадбирлар йил бошиданоқ Фарғонада кенг қулоч ёзди. Хусусан, бугун Фурқат туманидаги “Наво” тантаналар мажмуасида Фурқат туманида истиқомат қилувчи 15 нафар ва Данғара туманида яшовчи 5 нафар “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг фарзандлари учун суннат тўйлари ўтказилди.

Вилоят ва туман ҳокимликлари, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилган хайрли тадбир, айниқса, ота-оналар ва болажонларнинг яқинларига бир олам қувонч улашди.

Тантанада сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов келажагимиз эгаларига эътибор Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда асосий ўрин тутаётганини таъкидлади. Аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлашга Фарғонада ҳам катта эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди. Тўйлари ўтказилаётган болажонлар орасидан келгусида етук фидойи инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Шундан сўнг тўй болаларнинг ҳар бирига давлат идоралари ва ҳомийлар томонидан тайёрланган бош-оёқ сарпо, турли ўйинчоқлар ҳамда велосипедлар совға қилинди. 

Туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube