Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ: ТАДБИРКОРЛИКНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ 2022 ЙИЛДА ҲАМ УСТУВОР ВАЗИФА БЎЛАДИ 

×

 2022-01-10 15:13:10    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев иштирокида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. Унда 60 нафардан зиёд фуқаролар тадбиркорлик ишларида юзага келаётган муаммолар, янги лойиҳалар ва таклифлари билан қатнашдилар.

Хусусан, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, чорвачиликни ривожлантириш, компенсация тўловини ундириш, хусусий мактаб, хизмат кўрсатиш шахобчаси, компьютер хизматлари ҳамда кутубхона, енгил типдаги савдо дўкони ташкил этиш, қурилиш, дебитор қарздорликни ундириш, тадбиркорлик учун кичик саноат зонасидан ер майдони ажратиш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мақсадида ўзлаштирилаётган ер учун сув қудуғи кавлашга ҳамда ўқув маркази фаолиятини жонлантириш учун субсидия олиш, эко бозор ташкил этиш каби турли йўналишларда мурожаатлар келиб тушди.

Тадбиркор Иброҳимжон Каримов Қува туманида давлат-хусусий шериклик асосида 400 ўринли мактаб ташкил этиш нияти борлигини айтиб банк кредитини олишда кўмак сўради. Унинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, тижорат банкидан кредит маблағи ажратилиши юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

 Данғара туманидан келган Бахтиёр Мамажонов A-373 Тошкент-Ўш автомобил йўли ёқасида бўш ер майдонида инновацион “Автокемпинг” қуриш масаласини илгари сурди. Юк машиналарига мўлжалланган жой, автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси, юкларни сақлаш омборлари ҳамда туристлар учун кўплаб қулайликлар яратилишини айтди. Тадбиркорга бу йўналишда вилоятда дастур ишлаб чиқилганлиги маълум қилиниб, лойиҳа тегишли тартибда қўллаб-қувватланиши билдирилди. 

Қабулда ҳар бир мурожаат вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги, тадбиркорлар қабули вилоятимиз шаҳар-туманларида ҳам амалга оширилиб, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш 2022 йилда ҳам Фарғонада устувор масала бўлиши таъкидланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube