Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-01-22 21:46:21    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Олтиариқ туманидаги ўрганишлари давомида Қапчуғай МФЙ ҳудудида ташкил этилган Ақлли светофор, электр генератори, трансформатор ва трансформатор шитлари ишлаб чиқариш, юқори ўтга чидамли ғишт, балиқ чиқиндисидан озуқалар, балиқ ёғи, соя ёғи, биогумус, иссиқлик тежовчи қопламалар ҳамда темир бетон ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларнинг лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон Президентининг иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш юзасидан қабул қилган “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори доирасида инновацион ҳудудга айланаётган Олтиариқ туманида илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни кенг жалб этиш борасида иш олиб борилмоқда.

Дастлаб туманнинг 2021 йил якуни бўйича эришилган кўрсаткичлари ва 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган инновацион лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Секторлар кесимида жорий йил давомида режалаштирилган лойиҳаларнинг камлиги вилоят раҳбарининг кескин танқидига сабаб бўлди. Лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, иш ўринлари яратиш бўйича ҳам алоҳида иш олиб бориш топшириғи берилди.

Шундан сўнг тадбиркорлар ўз лойиҳалари билан бирма-бир таништириб чиқдилар. Хусусан, Қўштепа, Олтиариқ туманлари ва Марғилон шаҳрида синовдан ўтказилаётган ақлли светофорнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилган бўлса, ёш тадбиркор Жасур Маҳмудов ҳар бири 32 млн. сўмга тенг бўлган трансформатор ва трансформатор шитлари ишлаб чиқармоқда, Раҳматжон Эркабоев светофор ва йўл чироқларини доимий электр энергияси билан таъминловчи генераторларнинг қулайликлари ҳақида тушунтирди. “Микро ГЭС”, юқори ўтга чидамли ғишт, балиқ чиқиндисидан озуқалар, балиқ ёғи, соя ёғи, биогумус, иссиқлик тежовчи қопламалар ҳамда темир бетон ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам вилоят раҳбарининг эътиборини тортди. 

Лойиҳалар билан танишар экан вилоят ҳокими, ер майдони сўраб мурожаат қилган тадбиркорларга кичик саноат зоналаридан майдон ажратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram