Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2022-05-13 15:49:31    157

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Бувайда туман ҳокимлиги нашри – “Бувайда кўзгуси” газетасида фаолият олиб бораётган журналист Шарифа Мурод томонидан эълон қилинган, Бувайда туманидаги фермернинг ери туман захирасига қайтарилишининг қонунийлигини таҳлил қилган танқидий чиқиши сабабли ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиш талаб этилгани ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Аввало, шуни қайд этиш лозимки, журналист ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш, уларда ўз фикр-мулоҳазасини ифодалаш ҳуқуқига эга. Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмаслиги қонун билан белгилаб қўйилган. Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Шарифа Муроднинг ижтимоий тармоқлардаги танқидий чиқиши учун ишдан бўшатишга уриниш, билан боғлиқ ҳолат масъул идоралар томонидан охиригача ўрганиб чиқилади, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тасдиқланадиган бўлса, бунга йўл қўйган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Бувайда туманидаги фермернинг ери туман захирасига қайтарилишининг қонунийлиги билан боғлиқ масалани ўрганиб чиқиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилди, ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот эълон қилинади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram