Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ЭРОН ЎРТАСИДА ЎЗАРО САВДО ВА ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ЯНАДА КЕНГАЯДИ

×

 2022-06-16 20:33:40    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Наййирободий билан учрашди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Эрон ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси натижасида сўнгги беш йил ичида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳалардаги алоқалар изчил ривожланаётгани қайд этилди. Шу билан бирга, 2021 йилда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 430 миллион долларни ташкил этгани, ҳали фойдаланилмаган катта салоҳият мавжудлигини кўрсатиши, бу рақамни яқин келажакда 1 миллиард долларга етказиш имкони мавжудлиги таъкидланди.

Ҳозирда Фарғона вилоятида Эрон сармояси иштирокида 13 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Марғилон шаҳрида Эрон сармояси билан эронлик стартап компанияларини ўз ичига оладиган технопарк лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Эрон компаниялари билан доривор гиёҳлар етиштириш ва қайта ишлаш, Теҳрондаги Azad University билан ҳамкорликда Фарғонада олий таълим муассасаси ташкил этиш бўйича келишувлар имзоланиб, амалий ишларга киришилган. Бугунги учрашув чоғида ушбу лойиҳаларни жадаллаштириш борасида ҳам фикр алмашинилди.

Ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда ҳудудлараро ҳамкорлик катта ўрин тутишини қайд этган элчи Ҳамид Наййирободий Фарғона вилояти ҳамда Эроннинг Мозандарон ёки Марказий вилоятлари ўртасида биродарлашув алоқаларини ўрнатиш таклифини билдирди. Ушбу таклиф ижобий қабул қилинди. Шунингдек, элчи томонидан Фарғона давлат университетида форс тили ва адабиёти йўналишини ташкил этиш таклифи ўртага ташланиб, бу ўзаро алоқалар ривожида муҳим омил бўлишига ишонч билдирилди.

Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романини икки бор ўқиб чиққанини маълум қилиб, бу асар қаҳрамонлари – Отабек ва Кумушбиби юртида эканидан мамнуниятини билдирган элчи Наййирободий, бу асар форс тилига таржима қилинганини ва яқинда Эронда чоп этилишини маълум қилди.

Учрашув якунида барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишиб олинди. Яқин кунларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегациянинг Эрон Ислом Республикасига амалий ташрифи режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram