Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ЯПОНИЯНИНГ МАЙЗУРУ ШАҲРИ БИЛАН ҲАМ ВИЛОЯТИМИЗ АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

×

 2022-06-18 18:54:34    36

PDF юклаш
Чоп этиш


Японияда бўлиб турган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов бошчилигидаги вилоят делегацияси Киото префектурасининг Майзуру шаҳрига борди.

Майзуру шаҳрида Файзулло Қосимов билан шаҳар мэри Рёзо Татами ўртасида учрашув бўлиб ўтиб, икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Япония ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари фаол ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Риштон тумани билан Япониянинг Майзуру шаҳри ўртасида 2019 йилда ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, унинг ижроси коронавирус пандемиясига қарамай жадал равишда таъминланаётгани таъкидланди. 

Жумладан, Риштон туманидан 3 нафар талаба грант стипендиялари орқали Майзурунинг политехника коллежига ўқишга қабул қилиниб, бу йил ўқишларини бошлаганлиги, шунингдек, ҳозирда Ўзбекистонда чой плантацияларини ташкил қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилаётганлиги эътироф этилди.

Рёзо Татами Фарғона вилояти делегациясининг маърифий ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, Майзурунинг Ўзбекистон билан алоқалари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Майзуру мэри икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада жадаллаштириш, жумладан юртимиз иқтисодиёти учун малакали кадрларни тайёрлашга кўмаклашиш мақсадида фарғоналик ёшларнинг Майзуру шаҳрида таҳсил олиш кўламини оширишга тайёрлигини билдирди.

Майзуру шаҳри таълим бошқармаси раҳбари Окумизу Такаши билан учрашувда ушбу шаҳар таълим тизими тўғрисида батафсил маълумот олинди, шунингдек, таълим жараёнини ташкил қилиш, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида фикр алмашилди.

Томонлар Майзуру шаҳри ва Фарғона вилояти таълим бошқармалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга, хусусан педагогларнинг малакасини ошириш ва мактаблар ўртасида илмий алмашинувларни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Шундан сўнг делегация аъзолари “Шинмайзуру” бошланғич мактаби ва “Шираёто” ўрта мактабига ташриф буюриб, мактаблардаги таълим жараёнлари, ўқувчилар учун тушлик тайёрлаш, тушликдан сўнг болалар томонидан синфхона ва йўлакларни тозалаш жараёнларини кўздан кечирдилар.

Делегациямиз вакиллари Майзуруда жойлашган технологиялар соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослаштирилган Косен ўқув муассасаси фаолияти, жумладан талабаларнинг дарс жараёнлари ва амалий машғулотлар ўташлари учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram