Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФЕРМЕРЛАР САХОВАТИ: КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ХОНАДОНЛАРГА БЕПУЛ БУҒДОЙ, ПРЕССЛАНГАН СОМОН ТАРҚАТИЛМОҚДА, ТАКРОРИЙ ЭКИН ЭКИШ УЧУН ЕР МАЙДОНИ АЖРАТИЛМОҚДА
2022-06-28 22:33:36 65
Бу йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон уяётган Фарғона вилояти фермерлари томонидан ўз фермер хўжаликлари аъзоларига, ҳудудларда яшовчи кам таъминланган хонадонларга бепул буғдой, прессланган сомон тарқатилмоқда, такрорий экин экиш учун ер майдони ажратилмоқда.
Хусусан, Олтиариқ туманининг “Ваҳобҳожи Тошпўлатобод” ва “Нозимахон Маҳмура” фермер хўжаликларида амалга оширилган ана шундай хайрли ишларда туман ҳокимининг ўринбосари Умиджон Бозоров ҳам иштирок этди.
Бешариқ туманида ҳам Чорбоғтўронғи ҳамда Абдураззоқ ота маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида "Аёллар дафтари", "Темир дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"да турган фуқароларга такрорий экин экиш учун 12 сотихдан ер майдони ажратиб берилди, хонадонларда чорва боқиш учун прессланган сомон тарқатилди.
Бундай савобли ишлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram