Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ҚАМРОВИ 86 ФОИЗГА ЕТАДИ

×

 2022-08-02 11:39:07    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 2021 йилда 3165 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб борган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 3234 тани ташкил этди. Уларнинг 893 таси давлат, 106 таси давлат-хусусий шериклиги асосидаги боғчалар бўлса, қолганлари хусусий ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан иборат.

Вилоятда мавжуд 303 600 нафардан ортиқ мактабгача ёшдаги болаларнинг 243 060 нафардан зиёди мактабгача таълимга қамраб олинган. 2021 йилда Фарғона вилоятида мактабгача таълим қамрови 83,6 фоизга етган бўлса, жорий йил якунига қадар қамров кўрсаткичи 86 фоизга етказилиши мақсад қилинган. Бунинг учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Болажонларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилда инвестиция дастури доирасида 16 та ва “Обод қишлоқ" ва " Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида 17 та, жами 33 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган. Бу ишлар учун жами 108,1 млрд.сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Йил якунига қадар Фарғона тумани “Янги Ўзбекистон” массивида 3 та, Ёзёвон тумани “Янги Ўзбекистон” массивида 1 та ва Фарғона шаҳридаги “Мустақилик шаҳарчаси”да 1 та ҳамда Фарғона шаҳри “Сурхтепа” ва “Оқариқ” МФЙларда 1 тадан янги мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Сўх тумани "Чашма” МФЙда 300 ўринга эга давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа олди ҳужжатлари тайёрланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram