Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ВЕНГРИЯ ЎРТАСИДА КЎП ТОМОНЛАМА ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛАДИ

×

 2022-08-09 12:11:40    132

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Венгрия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дьюла Ковачни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Венгрия ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари, замонавий қишлоқ хўжалиги, саноат, банк-молия, фармацевтика, таълим ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида икки Давлат раҳбарларининг яқин, ўзаро ишончга асосланган муносабатлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўплаб соҳаларда алоқалар ривожланиб бораётганининг асосий омили бўлаётгани алоҳида таъкидланди.

Венгр жамиятида, ишбилармон доиралари ўртасида Ўзбекистонга қизиқиш катта эканини қайд этган элчи Ковач, ўзининг вилоятимизга илк ташрифи Фарғона вилояти ва Венгрия ўртасида самарали ҳамкорликнинг тамал тошини қўйишидан умидвор эканини билдирди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Венгрия ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят ишбилармонлари делегациясининг Венгрияга режалаштирилган сафари дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни ўзаро манфаатли натижалар билан амалга ошириш бўйича ҳамкорликда иш ташкил этишга келишилди.

Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети билан янги ташкил этилаётган Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ҳамфикрлиликка борилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳамда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича вакили Янош Ваник иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram